23 ноябрда Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига аъзо давлатлар Мухтор вакиллар қўмитасининг йиллик сессияси йиғилишида Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзолигини тиклаш масаласи кўриб чиқилди ва 2021 йил 1 январдан институт таркибига тиклаш қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг ЯТБИга тўлақонли аъзолиги маҳаллий мутахассисларни йирик халқаро лойиҳаларда иштирок этишини ҳамда ядро технологиялари, ядровий тиббиёт, ахборот технологиялари ва материалшунослик йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлашда кенг имкониятлар яратади, дейилади хабарда.

Ҳозирда Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Болгария, Ветнам, Грузия, Қозоғистон, КХДР, Куба, Молдова, Мўғулистон, Полша, Россия, Руминия, Словакия, Украина, Чехия давлатлари аъзо.