Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 60,4 млн га етди.

Энг кўп зарарланганлар АҚШ (12,7 млн), Ҳиндистон (9,2 млн), Бразилия (6,1 млн), Франция (2,2 млн) ва Россия (2,1 млн) мамлакатларига тўғри келмоқда.

Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 38,7 млн дан ошган. Ушбу вирус сабаб вафот этганлар сони эса 1 млн 421 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.

Касалланганлар сони миллиондан ошган мамлакатлар сони ҳам ортиб бормоқда. Ушбу кўрсаткич бўйича Испания (1,6 млн), Буюк Британия (1,56 млн), Италия (1,48 млн), Аргентина (1,39 млн) ва Колумбия (1,27 млн) каби давлатлар қаторига яқинда Мексика ҳам қўшилди (1,07 млн). Шунингдек, ҳозирда Германияда ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони 995 минг кишини ташкил қилмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Қозоғистонда (128 минг касалланганлар) бўлиб турибди. Шунингдек, ҳозирда Қирғизистонда 71 мингдан ортиқ, Афғонистонда 45 минг, Тожикистонда 12 мингдан ортиқ COVID-19 билан зарарланганлар бор