«Польша нефт ва газ компанияси» ва Польшанинг «Халқаро бирдамлик жамғармаси» томонидан Ўзбекистонга коронавирус пандемияси билан курашиш учун беғараз ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган эди.

24 ноябр кунги Варшава-Тошкент рейси орқали И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Польша Республикаси ҳукумати юборган гуманитар юк келди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

«Польша нефт ва газ компанияси» ва «Польшанинг Халқаро бирдамлик жамғармаси» Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари, тиббий ўлчаш мосламалари ва Cоvid-19 га қарши кураш учун мўлжалланган 300 минг AҚШ долларига тенг дори-дармон воситалари билан ёрдам кўрсатди.

Польша Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус ҳарбий самолёти коронавирусга қарши курашиш учун юборилган воситаларни етказиб берди.


Бундан ташқари, юкнинг бир қисми Қарши ва Нукус шаҳарларидаги зўравонлик қурбонлари ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш учун қурилган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари учун мўлжалланган қандолат ва тикув ускуналаридан иборат эди.

Ушбу жиҳоз Польшадан «Ижтимоий четлаб ўтиш хавфи остида бўлган шахсларнинг интеграцияси» номли «Польша кўмаги» доирасида ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш учун етказиб берилди.

Аввалроқ, Полша Қозоғистонга қиймати 200 000 ПЛН дан юқори бўлган дезинфекцияловчи суюқлик ва дори-дармонларни юборган еди.