Бош прокуратура UzAuto Motors`дан Lacetti, Equinox ва Тrailblazer сотиб олгани ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот берди. Аввалроқ Zafarbek Solijonov телеграм канали Давлат харидлари портали маълумотларига таяниб бу ҳақда хабар қилган эди.

Баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли харажатлар чекловлари киритилишига қадар Бош прокуратура томонидан Lacetti ва Equinox автомашиналари сотиб олинган. Аммо Тrailblazer харид қилинмаган.

Бош прокуратура ушбу автомобиллар қандай мақсадда сотиб олингани ва молиялаштириш манбаларини ҳам ошкор қилди.

«Equinox автомашинаси Молия вазирлигининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун хужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари хизматда фойдаланиши учун харид қилинган», дейилади хабарда.

Ушбу хизмат автомашиналари бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобидан харид қилинган.