Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари режадагидан узоқроқ муддат давом этаётганлиги сабабли қўшимча харажатлар учун талаб этиладиган маблағ 13,4 трлн сўмгача оширилди, дея хабар берди Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн сўмлик харажатларининг 1,7 трлн сўми Вазирлар Маҳкамасининг 21 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 11 август кунига қадар Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғарма ҳисобига жами 10 трлн сўм келиб тушгани ва соҳаларга қанчадан маблағлар йўналтирилиши ҳақида хабар берган эдик.