Франция Ташқи ишлар вазирлиги ўзини ўзи эълон қилган Тоғли Қорабоғ республикаси тан олинмаслигини эълон қилди, дея хабар берди ТАСС.

Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, Франциянинг ЭХҲТ Минск гуруҳининг ҳамраиси сифатида Қорабоғ можаросини музокаралар йўли билан ҳал қилиш, хусусан, Тоғли Қорабоғнинг келажакдаги мақоми тўғрисида ишлашдан иборат ва бу музокаралар натижасини олдиндан ва бир томонлама равишда аниқлаш мумкин эмас.

Чоршанба куни Франция Сенати ҳукуматни Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олишга чақирувчи резолюция қабул қилган эди. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги резолюциянинг қабул қилинишини провокация сифатида қабул қилди ва унинг қонуний кучга эга эмаслигини таъкидлади.

Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можаро 27 сентябрда қайта тикланди. Россиянинг воситачилиги билан томонлар 10 ноябрь куни сулҳ битимини имзолашди. Ҳужжатга кўра, Боку Тоғли Қорабоғнинг босиб олинган бир неча ҳудудлари устидан назоратни қўлга киритди.

Франция ҳам Россия ва АҚШ билан биргаликда 1992 йилда Қорабоғ можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини топиш учун тузилган ЭХҲТ Минск гуруҳининг ҳамраиси ҳисобланади.