Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда бош вазири Абдулла Арипов ҳамда президент Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов қатнашмоқда.

Сессия вақтида Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 2018 йилнинг апрелидан то шу кунгача Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Унга қадар эса 2016 йилнинг декабридан 2017 йилнинг октябригача Жиззах вилояти ҳокими бўлган.

Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ишдан олингани, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.