Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов президент фармони билан ишдан олингани ва унинг ўрнига Тошкент шаҳрининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Хидоятов Даврон Абдулпаттахович ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шу муносабат билан Олмазор туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Раҳмонов 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1981 йилда Киев муҳандислик-қурилиш институтини, 2000 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У 2018 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Раҳмоновнинг ўрнига — аввалроқ, Олмазор тумани ҳокими сифатида Абдумажид Муллажанов тайинланган эди.