Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда қарсилдоқ снеклар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Микротўлқинли печда картошкали чипслар тайёрлаш


Уйда тайёрланган чипслар ҳеч қандай қўшимчаларсиз 100 фоиз табиий маҳсулот. Бундай чипслар жуда мазали бўлиб, уларни қўрқмасдан болаларга ҳам берсангиз бўлади.

Олмадан чипслар тайёрлаш


Табиий, паст калорияли, мазали олмали чипслар — мазали ва фойдали егулик тарафдорлари учун ажойиб топилма. 20 дақиқа ичида тайёрланадиган бундай чипсларни албатта тайёрлаб кўринг.

Лаваш ва пишлоқдан қилинган чипслар


Тез тайёрланадиган, шу билан бирга мазали газак тайёрлашни истайсизми? Ундай бўлса лаваш ва пишлоқдан ажойиб чипслар тайёрлаб кўринг.

Помидор-райҳонли крекерлар


Помидор ва райҳон уйғунлигидан ҳосил бўлган таъм ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги сир эмас. Бундай крекерларни пишираётганда ундан тараладиган ҳид эса сизни худди Италияга элтгандек бўлади.

Уйда тайёрланган саримсоқпиёзли сухариклар


Бундай сухариклардан газак сифатида, шунингдек салат ва суюқ таомларга қўшимча сифатида фойдаланиш мумкин.

Газ печида пиширилган мазали нўхат


Газ печида тобида қизариб пишган нўхатлар сизга ёқиши аниқ. Ҳар хил зираворлар солиб, ҳар сафар янгича таъмларга эга бўлишингиз мимкин.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15