Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Комилжон Тожибоев ўрнига Нарзулло Обломурадов раис этиб сайланди. Бу ҳақда партия «Газета.uz» га хабар берди.

Нарзулло Обломурадов бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Ундан аввал эса Президент администрацияси халқ қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлимини бошқарган.