Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 110 кВ кучланишли 7 дона ҳаво линияларида ва 6−10 кВ кучланишли 476 дона ҳаво линияларида узилишлар вужудга келган, трасформатор пунктларига шикаст етказилган. 550 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди. Ҳозирда уларнинг деярли 60% тармоққа қайта уланган.
Пойтахтнинг бир нечта кўчаларида автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясидаги портлаш натижасида уч киши вафот этган эди, яна уч нафари куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Канада ижрочи ҳукумати бошқарувчиси Жули Пейетт иш жойида «заҳарли муҳит» яратганликда айбланганидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди. Унинг идорасидаги ходимлар жамоат олдида ҳақорат қилишлар ва камситилишлар бўлганидан шикоят қилишган.
Маданият ва санъат соҳасидаги 170 дан ортиқ давлат объекти фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан хусусий бошқарувга ўтказилади.
Президент Бухорода Халқ депутатлари вилоят кенгашининг йиғилишида қишлоқ хўжалиги жуда орқада қолаётганини таъкидлади. Тизимни тўғри йўлга қўймаса бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевни ишдан бўшатишини айтди.
Дам олиш кунлари совуқ об-ҳаво давом этади. Кечаси ҳаво ҳарорати 10 даражагача совуқ бўлади, кундузи эса нолдан юқори бўлмайди, фақат якшанба куни ҳаво бироз исийди.
Шавкат Мирзиёев Бухородаги ташрифи доирасида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди. «Бухоронинг бугунги ривожи маъқулми, деган саволга менинг жавобим: йўқ. Коррупция, порахўрлик барҳам топмаяпти», — деди давлат раҳбари. Президент муаммоларни бартараф этишда маҳалланинг роли оширилишига тўхталди.
Сирдарё, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги бир қанча ҳудудлар ҳам электр таъминотидан узилди. Вилоятлардаги Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва Ҳудудий электр тармоқлари ходимлари томонидан тезкор ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов, тендер комиссияси мансабдорлари ва қурилиш компаниялари раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлигида айбланмоқда.
Ҳозирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида бўлган коллежлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилади. «Коллежларнинг жойи шу вазирликда, олий таълимда эмас», — деди президент.
Бухоро вилояти халқ депутатлари Кенгашининг йиғилишида Ботир Зарипов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди. «Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради», — деди Шавкат Мирзиёев вилоят Халқ депутатлари кенгашида.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳокимият ходимлари эркин иқтисодий зонадан 1 гектар ерни фуқарога бериш эвазига 30 минг АҚШ долларини талаб қилгани аниқланди. Ходимларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент Бухородаги 65 млнлик тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонанинг Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида савдо доконлари бор, мамлакатда яна 50 тасини очиш кўзланган. Хориждаги Ўзбекистон элчихоналари ёрдамида чет элда ҳам савдо нуқталарини очиш режа қилинган.
Ҳоразм ва Қашқадарё вилоятининг бир қанча туманларида электр таъминоти тўхтатилди. Узилишлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли келиб чиққанлиги айтилмоқда.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 19 январь куни Қарши-Хонобод базасида хизмат қилган барча фахрий ҳарбийларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида фармонни имзолади. Маълум қилинишича, ушбу зона кимёвий қурол қолдиқлари, қайта ишланган уран ва бошқа хавфли моддалар билан заҳарланган бўлган.
Мўғулистон бош вазирининг кўзи ёриган аёл билан боғлиқ жанжалдан сўнг истеъфоси, Буюк Британия фуқаролари учун Европа Иттифоқига киришга тақиқ кўйилиши мумкинлиги, АҚШнинг ЖССТ ва Париж иқлим келишувига қайтгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонада ўтган йили қарийб 20 млрд сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 1 млн долларлик экспорт қилинган.
Президент Бухоро вилоятига сафари чоғида Олот туманига ташриф буюриб, ёшлар ва оилавий тадбиркорлик учун 21 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, Олот-Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланиши таъкидланди.
Боғдоддаги бозорда содир этилган иккита портлаш натижасида ҳалок бўлганлар 32, жароҳатланганлар сони эса 110 нафарга етди. Худкушлардан бири ўзини ёмон ҳис этаётгандек кўрсатиб, атрофига одам тўплаган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг