Президентнинг 29 январдаги фармони билан Дониёр Бахтиёрович Кадиров президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунга кўра, Кадиров ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Дониёр Кадиров. Фото: ИИВ.

Мазкур лавозимда ишлаб келаётган Улуғбек Шухратович Ташходжаев эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан маслаҳатчи ўринбосарлигидан кетди. Ҳозирга унинг қаерга ўтаётганига аниқлик киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев лавозимидан озод этилган эди.