ССВ тиббиёт соҳасидаги муаммолар ташаббускор, янгича фикрлайдиган, профессионал ва ижодкор кадрларнинг етишмаслиги билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Шуни ҳисобга олиб, вазирлик марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи ишдан бўшатилди. Уларга қуйи босқичдаги тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинди. Кадрлар ислоҳоти вазирликнинг бошқа бўғинларига ҳам таъсир қилади.
«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Чилонзор, Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманлари ФМБ бошлиғи ўринбосарларини ишдан олди. Сергели туман ИИО ФМБ раҳбарияти интизомий жазога тортилди.
Сирдарёда отасининг фермер хўжалиги еридан 5 гектарни ва унинг атрофидаги ҳужжатсиз ердан яна 15 гектарни 70 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,71 сўмга кўтарилиб, 10 845 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
«Толибон» ҳаракати вазирлар ва бошқа расмий шахсларга Ташқи ишлар вазирлиги рухсатисиз хорижий дипломатлар билан учрашишни тақиқлади.
2020 йил февраль ойида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан пойтахтнинг Яккасарой туманидаги 81 туп дарахт кесилгани учун қурувчидан қарийб 2 миллиард сўм ундирилган эди. Департамент бу пулларни Экология давлат қўмитасига ўтказиши керак эди, бироқ ҳалигача ўз ҳисобида сақлаб келмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди. Бироз вақт ўтгач, у ўз постини ўчириб ташлади.
Москвада бўлиб ўтган WEF лигаси турнирида ўзбекистонлик спортчи жанг бошланмасдан олдин қирғизистонлик рақибига зарба бергани оммавий муштлашув келиб чиқишига сабабчи бўлди.
President бренди ассортиментини кенгайтириб, харидорларни сифатли пишлоқ, сариёғ, қаймоқ ва творог билан таъминламоқда.
Тошкент вилоятида «дафтар» ларда рўйхатда турган 38 мингдан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 15 та тумандан жами 5531 гектар ер майдони ажратилади.
МАГАТЭ йўриқномаси асосида Ўзбекистон АЭС обектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳасига кўра, АЭС директори энергетика соҳасида раҳбарлик лавозимларида 8 йиллик меҳнат стажи, АЭСда 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиш талаб этилади.
«Қўйлиқ» деҳқон бозори директори ўринбосари Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида хат ёки оғзаки топшириқ берилмаганини, шу боис у бузилмаслигини маълум қилди. Бироқ, сотувчилар ва ишчилар Food City`га кўчиш, акс ҳолда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантириш хатларини олишган. Маъмурият эса бундан хабари йўқлигини айтмоқда.
Коррупция одамларнинг раҳбарлар ва муассасаларга бўлган ишончини сусайтиради, тенгсизликни кучайтиради ва барчага зарар етказади, дея таъкидлади БМТ бош котиби Мисрда коррупцияга қарши кураш бўйича Бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларига мурожаатида. Форумда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Кучли қор ёғиши туфайли транспорт ҳаракати вақтинча чекланган Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи «Тахтақорача» довони сешанба куни эрталабдан қайта очилди.
Россия мигрантлар федерацияси маълумотига кўра, мамлакатдаги меҳнат мигрантларининг ўртача ойлик даромади 47,1 минг рублни (6,9 млн сўм) ташкил этади. Рус тилини билиш даражасига қараб, иш ҳақи 12 минг рублгача фарқ қилиши мумкин. Мигрантлар учун қурилиш ҳамда транспорт-логистика тармоқлари энг даромадли деб топилган. Энг кам иш ҳақи эса қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган муҳожирларга тўланади.
Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3 млндан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияга ишлаш учун борган. Яна 60 минг нафар ўзбекистонликлар Россияга таълим олиш мақсадида кетишган.
Буюк Британияда коронавируснинг омикрон штаммига чалиниш оқибатида биринчи ўлим ҳолати қайд этилгани, Илон Маскнинг Time журнали версиясига кўра «йил одами» деб топилгани, Швеция қирғоқларида иккита юк кемаси тўқнашиб кетгани, Жанубий Корея ва Шимолий Корея урушни тугатиш бўйича принципиал келишувга эришгани, АҚШда COVID-19 туфайли ўлим ҳолатлари 800 мингга яқинлашгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical биофармацевтика компанияси улар яратган вакцина коронавируснинг омикрон штамидан ҳимоя қила олишини билдирди. Қайд этилишича, тадқиқотлар компаниянинг рекомбинант вакцинаси ҳар қандай даражадаги коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш самарадорлигини 81,43% кўрсатган.
Тошкентда йўлкиранинг ошиши, Нурафшондаги қурилиш бекор қилингани, Тошкент шаҳридаги ҳарбий шаҳарча аукционда сотилгани, импорт товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллашнинг салбий оқибатлари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг 13 декабрдаги энг муҳим хабарлар дайжестида.
Тошкент шаҳар жамоат транспортида транспорт картаси билан ҳаракатланишлар сонига чеклов ўрнатиш режалаштирилмаяпти, деб маълум қилди пойтахт Транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Жўраев.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг