Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3 млндан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияга ишлаш учун борган. Яна 60 минг нафар ўзбекистонликлар Россияга таълим олиш мақсадида кетишган.
Буюк Британияда коронавируснинг омикрон штаммига чалиниш оқибатида биринчи ўлим ҳолати қайд этилгани, Илон Маскнинг Time журнали версиясига кўра «йил одами» деб топилгани, Швеция қирғоқларида иккита юк кемаси тўқнашиб кетгани, Жанубий Корея ва Шимолий Корея урушни тугатиш бўйича принципиал келишувга эришгани, АҚШда COVID-19 туфайли ўлим ҳолатлари 800 мингга яқинлашгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical биофармацевтика компанияси улар яратган вакцина коронавируснинг омикрон штамидан ҳимоя қила олишини билдирди. Қайд этилишича, тадқиқотлар компаниянинг рекомбинант вакцинаси ҳар қандай даражадаги коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш самарадорлигини 81,43% кўрсатган.
Тошкентда йўлкиранинг ошиши, Нурафшондаги қурилиш бекор қилингани, Тошкент шаҳридаги ҳарбий шаҳарча аукционда сотилгани, импорт товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллашнинг салбий оқибатлари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг 13 декабрдаги энг муҳим хабарлар дайжестида.
Тошкент шаҳар жамоат транспортида транспорт картаси билан ҳаракатланишлар сонига чеклов ўрнатиш режалаштирилмаяпти, деб маълум қилди пойтахт Транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Жўраев.
Ҳиндистон Эксимбанки томонидан Ўзбекистонда инфратузилмавий ривожланиш ва таълим соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш учун 448 млн доллар миқдорида маблағлар ажратилиши маълум қилинди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Фарғонаазот» акциядорлик жамияти устав капиталидаги 99,02 фоиз акция пакетларини сотиш режасини маълум қилди. Deloitte TCF LLP — ушбу хусусийлаштириш жараёни бўйича агентлигининг етакчи маслаҳатчиси/ Халқаро молия корпорацияси ҳам ушбу жараёнга ёрдам беради.
12 декабрь куни Москва вилояти ҳудудида UzAuto Motors автомобилларни мижозга етказаётган автотрейлерда ёнғин чиқди. Аланга автотрейлер кабинасидан автомобиллар юкланган трейлерга тарқалган. Натижада 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Месси тўп сураётган «ПСЖ» «Реал Мадрид» билан ўйнайди, «Атлетико» ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади. ЕЧЛнинг 1/8 финал баҳсларига қуръа ташланди. Орадан бироз вақт ўтиб, қуръа натижалари бекор қилинди. Бунга қуръа давомида йўл қўйилган хатолик сабаб бўлган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,81 сўмга кўтарилиб, 10 826,49 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Об-ҳаво ўзгариб, қор ёғаётгани туфайли Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи «Тахтақорача» довони танспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Чилонзор туманидаги бошланғич нархи 204 млрд сўмга баҳоланган ҳарбий шаҳарча онлайн савдо орқали 266,4 млрд сўмга сотилди. Аукционда 2 декабрь куни ташкил этилган «Do'mbrobod city group» компанияси ғолиб бўлган.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти шу номдаги Миллий тадқиқот университетига айлантирилди. Янги йилдан бошлаб университет ўз-ўзини молиялаштириш тизимига ўтади ва 2022/2023 ўқув йилидан тўлиқ илмий ва ташкилий, бошқарув мустақиллигига эга бўлади. Университет ишини эса Бошқарув кенгаши мувофиқлаштиради.
Пойтахтда Matiz ва Lacetti тўқнашуви оқибатида 4 киши жароҳатланиб, бир киши вафот этди. Бунга Matiz ҳайдовчисининг чоррахада Lacetti автомобилини ўтказиб юбормагани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Жанубий Корея КХДР, ХХР ва АҚШ билан биргаликда уруш тугаганини эълон қилишга тайёр эканлигини билдирди. Бир халқ, икки давлат 1950−1953 йиллардаги уруш тугаганига қарамасдан, ҳалигача уруш ҳолатидалар.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва хорижий давлатларнинг элчилари «Амирсой» ҳудудида ташкил этилган «Дипломатлар боғи»да дарахт экишди. Туркия элчиси Олган Бекар келажакни асраб қолиш учун бу ҳам бир имконият эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институти жорий этилиши кутилмоқда. Қонунчилик палатаси қўмитаси тегишли қонун лойиҳасини палатанинг навбатдаги мажлисига киритди. Ҳужжат илк бор 2020 йилда муҳокамага қўйилганди.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти таркибига киритилди. Жамғарманинг молиялаштириш тартиблари, асосий вазифалари ўзгаришсиз қолди.
1 январдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти учун йўл ҳақини 1400 сўмдан 1700 сўмгача ошириш режалаштирилмоқда. Шунга қарамасдан, транспорт картаси билан тўловни амалга ошириш жорий нархдан арзонроқ бўлиши керак. Карта билан жамоат транпортида ҳаракатланиш сонига чегара ўрнатиш ҳам кўзда тутилган.
Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг олдинги хокими имзолаган Нурафшон шаҳрида умумий қиймати 34,4 млрд сўм бўлган ёдгорлик мажмуи ва кутубхона қуриш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ушбу маблағлар муҳтожларга ёрдам бериш ва бошқа мақсадларга сарфланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг