«Электр энергияси ўчган вақтда бирорта ҳам вакцина яроқсиз ҳолга келмаган» — СЭС
27 январ 2022, 17:45

«Электр энергияси ўчган вақтда бирорта ҳам вакцина яроқсиз ҳолга келмаган» — СЭС

Санитария-эпидемиологик хизмати «Газета.uz»га изоҳ беришича, 25 январь куни кузатилган электр таъминотидаги узилишлар пайтида ҳудудлардаги вакциналарни сақлаш омборлари ва вакциналар мавжуд поликлиникалар электр токи билан узлуксиз таъминланган. «Электр энергияси ўчиши натижасида биронта ҳам вакцина яроқсиз ҳолга келмаган», — дейди СЭС матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоров.

АҚШ ва НАТО Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига жавоб берди
27 январ 2022, 17:12

АҚШ ва НАТО Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига жавоб берди

АҚШ ва НАТО Россияннинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига ўз жавобларини йўллади. Унда айтилишича, альянснинг «очиқ эшиклар» позицияси ўзгаришсиз қолмоқда. Аммо АҚШ ҳам, НАТО ҳам Россия билан мулоқотни давом эттириш ва барча учун хавфсизликни кучайтириш ниятида.

Иситиш тизими ишламаган кунлар учун тўлов чегириб ташланади
27 январ 2022, 16:19

Иситиш тизими ишламаган кунлар учун тўлов чегириб ташланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаровнинг таъкидлашича, «блэкаут» вақтида иситиш тизими ишламаган кунлар учун тўловлар, албатта чегириб ташланади. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда иситиш тизими 27 январь куни тунгача аввалгидек ишлай бошлайди.

5 йилда Самарқандда лой бўлган йўл умуман қолмайди — Эркинжон Турдимов
27 январ 2022, 15:30 1

5 йилда Самарқандда лой бўлган йўл умуман қолмайди — Эркинжон Турдимов

Самарқанд вилоятида келгуси 5 йилда камида 8 млрд АҚШ долларлик 5,5 мингдан ортиқ инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши ва бунинг натижасида 250 мингдан ошиқ доимий иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Вилоят ҳокими 8 минг кмлик йўлларга асфальт ётқизилиб, вилоятда лой йўллар умуман қолмаслигини таъкидлади.

Расмийлар солиқ қонунчилигига баъзи ўзгартиришлар бўйича талабларни юмшатмоқда
27 январ 2022, 15:22

Расмийлар солиқ қонунчилигига баъзи ўзгартиришлар бўйича талабларни юмшатмоқда

Солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар жамоатчилик ва мутахассислар танқидини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади. ДСҚ ва Молия вазирлиги E-aktiv дастуридан фойдаланиш ва ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлили бўйича талабларнинг юмшатилиши ҳақида маълум қилди. Шунингдек, мулк солиғи ва бошқа ўзгаришлар бўйича ҳам енгилликлар бўлиши кутилмоқда.

Яқин икки кун ичида ёмғир ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда
27 январ 2022, 15:10

Яқин икки кун ичида ёмғир ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет 28−29 январь кунлари Ўзбекистон бўйлаб шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши ҳақида огоҳлантирди. Бу кунларда жойларда ёмғир ёғиб, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистонда соат 16:00 гача электр энергия тўлиқ тикланиши кутилмоқда
27 январ 2022, 15:04

Ўзбекистонда соат 16:00 гача электр энергия тўлиқ тикланиши кутилмоқда

Энергетика вазирлиги соат 16:00 да барча ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланиши режалаштирилганини маълум қилди. Ҳозирда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан ташқари барча ҳудуд тўлиқ электр энергия билан таъминланган.

Ўзбекистон аэропортларида авиаспоттинг қонунийлаштирилди
27 январ 2022, 12:31

Ўзбекистон аэропортларида авиаспоттинг қонунийлаштирилди

Ҳукумат қарорига асосан Ўзбекистон аэропортларида авиаспоттингга расман рухсат берилди. «Агар илгари аэропортдан километр узоқликда туриб ҳам самолётларни суратга олиш тақиқланган бўлса, энди аэропортлар эшикларини очиб, дўстона муносабатда бўлади», — деди Uzbekistan Airports бошқарув раиси Раъно Жўраева.

Андижон, Жиззах ва Самарқандда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
27 январ 2022, 12:16

Андижон, Жиззах ва Самарқандда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Андижондаги МЧЖлардан бирининг раҳбари 6 гектар майдонда қуриладиган савдо комплексидаги дўконларни ўз компанияси қураётганлигини таъкидлаб, улардан 10 тасини сотиш учун фуқародан 117 минг доллар сўраган, ундан 60 минг долларини олган вақтида қўлга олинган. Самарқандда эса адвокат ўзига ижарага берилган 4 гектар ерни 23 минг доллар эвазига бошқа фуқарога сотишга уринган. ДХХ Жиззах ва Хоразмда ҳам ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади.

Тошкентда террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланган 30 киши қўлга олинди
27 январ 2022, 11:40

Тошкентда террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланган 30 киши қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳрига турли вилоятлардан ишлаш мақсадида келган 30 нафар фуқаро «Тавҳид ва жиҳод катибати» ташкилоти тарафдорлари сифатида гумонланиб, қўлга олинди.

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид қонун янги таҳрирда қабул қилинади
27 январ 2022, 11:08

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид қонун янги таҳрирда қабул қилинади

2020 йилдаги Сардоба фожиаси ва Бухоро вилоятида юз берган табиий офатдан сўнг, Қонунчилик палатасида «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда кўриб чиқилмоқда.

Хоразмда чиқиндихонадан чақалоқ мурдаси топилди
27 январ 2022, 10:35

Хоразмда чиқиндихонадан чақалоқ мурдаси топилди

Урганч шаҳридаги чиқиндихоналардан бирида қиз жинсига мансуб чақалоқнинг мурдаси топилди. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, у она қорнида 5,5−6 ой яшаган ҳамда «унинг ўлимига етилмаганлик ва ҳаётга лаёқатсизлик сабаб бўлган». Қолаверса, чақалоқ қонидан ҳомиладорликни жарроҳлик аралашувисиз эрта тугатишда қўлланиладиган дори воситаси қолдиқлари топилган.

Чоршанба куни 1100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
27 январ 2022, 10:21

Чоршанба куни 1100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

Чоршанба куни коронавирусга топширилган тест натижалари 1117 кишида мусбат натижани кўрсатди. 2 нафар бемор эса оламдан ўтди. Қолаверса, 125 кишида пневмония аниқланди.

Газ босими пастлиги учун иссиқлик хонадонларга етиб бормаяпти
27 январ 2022, 10:01

Газ босими пастлиги учун иссиқлик хонадонларга етиб бормаяпти

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентдаги барча қозонхоналар фаолияти тиклангани, бироқ, газ босими пастлиги учун қозонхоналар етарли иссиқликни кўп қаватли хонадонларга бера олмаётганини маълум қилди.

Шаҳарлараро йўллардаги газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди
27 январ 2022, 09:33

Шаҳарлараро йўллардаги газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди

Эрталабки 9:00 дан Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан ташқари, бошқа ҳудудлардаги шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият вилоятларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди. 28 январдан эса бутун республикада шохобчалар фаолиятини тиклаш режа қилинган.

Коронавирусдан эмас, ЙТҲлардан жуда кўп одамлар ўлиб кетаяпти — президент
26 январ 2022, 22:20

Коронавирусдан эмас, ЙТҲлардан жуда кўп одамлар ўлиб кетаяпти — президент

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қараганда йўллардаги авариялар оқибати одамлар кўпроқ вафот этаётганини таъкидлади. «Нимага куйиб-пишмаймиз? Нимага ўлим кўпайяпти?», — деб сўради у. Президент ҳайдовчиларни ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича топшириқ берди. «Дарсга бормасдан гувоҳномани оляпти. Нима, Ўзбекистонда қонун йўқми?», — деди у.

26 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 январ 2022, 22:00

26 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Аҳоли саросимага тушмагани учун миннатдорчилик билдирган Шавкат Мирзиёев, кечгача электр энергия ва газ таъминоти тўлиқ тикланишини айтган Энергетика вазирлиги, пора билан қўлга тушгани айтилган мансабдорлар, «блэкаут» ортидан озиқ-овқат нархи кескин ошмаслиги, фаолияти чекланган газ «заправкалар», ҳудудларда ҳаракатдан тўхтаган жамоат транспорти ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 26 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Блэкаут» сабаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетмайди — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
26 январ 2022, 21:37

«Блэкаут» сабаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетмайди — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Мирзаев электр энергия ва газ таъминотидаги узилишлар ортидан бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи кескин ошиб кетмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, етарли миқдорларда озиқ-овқат маҳсулотлари захираси яратилган, улар муқобил энергияга уланган музлатгич ва омборхоналарда сақланмоқда. Иссиқхоналар эса бир неча кун ичида табиий газ билан таъминланади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
26 январ 2022, 20:15

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европа Иттифоқининг Украина туфайли Россияга валюта конвертацияси, экспорт ва импортни чеклашга рухсат бергани, Қозоғистонда антитеррор операциялар режимининг бекор қилингани, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг коронавирусга чалингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистонликларни Мексика орқали АҚШга жўнатишга ваъда қилган шахслар ушланди
26 январ 2022, 18:29

Ўзбекистонликларни Мексика орқали АҚШга жўнатишга ваъда қилган шахслар ушланди

Самарқандда уч нафар фуқарони 60 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатишга ваъда қилган эркак қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг