«UZIMEI бюрократик ва ноқулай тизим» — Жаҳон банки иқтисодчиси
31 январ 2022, 18:16 1

«UZIMEI бюрократик ва ноқулай тизим» — Жаҳон банки иқтисодчиси

Жаҳон банки иқтисодчиси Винаяк Нагараж Ўзбекистонда UZIMEI мобил қурилмаларини рўйхатдан ўтказиш тизимини «бюрократик, ноқулай ва фуқаролар учун фойдасиз», деб атаб, у «Ўзбекистонни орқага тортаётганини» таъкидлади. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев эса давлат органлари ўз вазифасини бажара олмагани учун ушбу тизимни «икки карра телефон солиғи» деб ҳисоблайди. Блогер Шаҳноза Соатова эса тизимнинг «бети қаттиқ» эканлигини айтди. UZIMEI оператори танқидларга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрди.

Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди
31 январ 2022, 18:13

Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди

Сурхондарё вилоятининг Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди.

Тошкент ҳокимлиги бинолар ёшини кўрсатувчи интерфаол харитани ишга туширди
31 январ 2022, 17:17

Тошкент ҳокимлиги бинолар ёшини кўрсатувчи интерфаол харитани ишга туширди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти пойтахт бинолари ёшини аниқлашга ёрдам берувчи Age Tashkent порталини ишга туширди. Сайт орқали шаҳардаги бинолар қурилган сана, уларнинг тури ва бошқа маълумотларни олиш мумкин.

Долларнинг расмий курси пастлади
31 январ 2022, 16:30

Долларнинг расмий курси пастлади

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,30 сўмга пасайиб, 10 804,86 сўмни ташкил этди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди. Ушбу ўзгаришлар 1 февралдан кучга киради.

Зарарли ва ёқимсиз ҳидларни ҳуқуқий тартибга солиш таклиф этилмоқда
31 январ 2022, 16:22

Зарарли ва ёқимсиз ҳидларни ҳуқуқий тартибга солиш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлигининг қайд этишича, қонунчиликда ёқимсиз ҳидлар ва уларни тартибга солувчи нормалар ўз аксини топмаган, шу сабабли атроф-муҳитни ифлослантирувчи чиқиндилар билан бир қаторда, ҳид таъсирининг рухсат этилган максимал даражасини ҳуқуқий тартибга солиш зарурияти мавжуд. Вазирлик ушбу масала юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб, уларни маъсул идораларга киритди.

Азамат Файзиев Нурота туманига ҳоким бўлди
31 январ 2022, 15:30

Азамат Файзиев Нурота туманига ҳоким бўлди

Президент Администрацияси шўъба бош мутахассиси Азамат Файзиев Нурота тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими 27 январь куни Давлат экология қўмитаси раисига биринчи ўринбосар бўлган эди.

Шавкат Мирзиёев ҳафта якунида Хитойга боради
31 январ 2022, 15:15

Шавкат Мирзиёев ҳафта якунида Хитойга боради

Ҳафта якунида Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойга боради.

Маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак — президент
31 январ 2022, 14:53

Маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак — президент

Президент Шавкат Мирзиёев якшанба куни ўтказилган мажлисда маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак, дея таъкидлади. Ҳар бир маҳаллада, спорт майдончалари, дўкон, кутубхона ва овқатланиш жойидан ташқари, ҳаммом ҳам барпо этиш керак, деди президент. Болалар ҳаммомга спорт машғулотларидан кейин боришлари мумкин, эркак ва аёллар учун бу жой ҳафтанинг ҳар хил кунларида хизмат кўрсатади.

Адлия вазирлиги шовқинга қарши курашни тартибга солишни таклиф қилди
31 январ 2022, 14:02

Адлия вазирлиги шовқинга қарши курашни тартибга солишни таклиф қилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда шовқиннинг салбий таъсирига қарши курашиш масалаларини тартибга солувчи ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Адлия вазирлиги шовқинга қарши таклифлар ишлаб чиқди. Қолаверса, вазирлик автомобиль йўлларида овоз баландлигини ўлчаш асбобларини ўрнатиш имкониятларини ўрганишни ҳам таклиф қилмоқда.

Тадбиркорлар 5,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
31 январ 2022, 13:32

Тадбиркорлар 5,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги январь ойининг 25 кунида тадбиркорлар 4,9 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланганини аниқлади. Бу 280 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг дегани. Етказилган зарар миқдори эса 5,5 млрд сўмни ташкил этди.

Энди аризаларни судга тааллуқли бўлмагани учун рад этиш тақиқланади
31 январ 2022, 13:13

Энди аризаларни судга тааллуқли бўлмагани учун рад этиш тақиқланади

Президент қарори билан аризаларни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли рад этиш ёки иш юритишни тугатиш тақиқланади. Бу ҳолатла аризалар кўриб чиқишга ваколатли бўлган судга ўтказилади. Қолаверса, маъмурий судларнинг қарорлари давлат органлари томонидан ижро қилинмаганда, уларнинг мансабдорлари жаримага тортилади.

Инсон қадри, ҳалоллик стандартлари, прагматик ташқи сиёсат. Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг 100 мақсади
31 январ 2022, 12:36

Инсон қадри, ҳалоллик стандартлари, прагматик ташқи сиёсат. Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг 100 мақсади

2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналиш ва 100 та мақсаддан ташкил топган. 2022 йилда стратегияни амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги тадбирларга 55 трлн сўм ва 11,7 млрд доллар ажратилади.

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
31 январ 2022, 12:20

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет мазкур ҳафтада республика бўйича асосан қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди. Душанбадан пайшанбага қадар кундузи илиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкин. Жума куни эса ҳарорат +11…+17 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистон 2021 йилда $588 млнлик «иномарка» лар импорт қилди
31 январ 2022, 11:56

Ўзбекистон 2021 йилда $588 млнлик «иномарка» лар импорт қилди

2021 йилда Ўзбекистон 26 та хорижий давлатлардан умумий қиймати 588,2 млн долларга тенг 27 мингдан ортиқ енгил автомобил импорт қилди. Автомобиллар асосан Хитой ва Жанубий Кореядан олиб келинган. Экспорт қилинган автомобиллар сони эса 29 мингга етди, шундан 93 фоизи Қозоғистонга етказиб берилган.

Якшанба куни қарийб 1100 кишида коронавирус аниқланди
31 январ 2022, 10:47

Якшанба куни қарийб 1100 кишида коронавирус аниқланди

30 январь куни 1089 кишида коронавирус қайд этилди, 203 кишида пневмония аниқланди. Касалланиш сони сўнгги ҳафтада камайиб бормоқда.

Ўзбекистонда ягона энергоҳалқа яратилади
31 январ 2022, 10:47

Ўзбекистонда ягона энергоҳалқа яратилади

Кенг миқёсда юз берган электр таъминотидаги узилишларнинг сабабларидан бири Ўзбекистон энергетика тизими 220−500 кВт кучланишли магистраль линияларга тўлиқ уланмагани бўлди, дея таъкидланди президент қатнашган йиғилишда. Шавкат Мирзиёев энергия ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва электр таъминотини автоматлаштириш лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берди.

Марказий Осиё ягона энергоҳалқаси қандай ишлайди?
31 январ 2022, 10:40

Марказий Осиё ягона энергоҳалқаси қандай ишлайди?

«Энергия» мувофиқлаштириш диспетчерлик маркази директори Хамидилла Шамсиев Марказий Осиё ва Жанубий Қозоғистон ягона энергетика ҳалқаси қандай ишлашини тушунтириб берди.

Ногиронлиги бўлган шахслар шаҳар ҳаётининг афзалликларидан баҳраманд бўлолмайди — ҳисобот
31 январ 2022, 10:14

Ногиронлиги бўлган шахслар шаҳар ҳаётининг афзалликларидан баҳраманд бўлолмайди — ҳисобот

Жаҳон банкининг янги ҳисоботида Ўзбекистондаги ногиронлиги бўлган шахслар дуч келаётган кўплаб мумаммолар — ноқулай инфратузилма ва саволларни туғдирадиган статистика тизими ҳақида сўз юритилади.

Маҳаллалар марказлари ДХШ асосида ривожлантирилади
31 январ 2022, 10:01

Маҳаллалар марказлари ДХШ асосида ривожлантирилади

Президент маҳалла ва мактабларда спорт масканлари ҳамда кутубхоналар барпо этиш бўйича 3 хил типдаги лойиҳани рад этди. Шавкат Мирзиёев маҳалла марказларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш вазифасини қўйди — тадбиркорларга имтиёз берилади ва бунинг эвазига ижтимоий масъулият юкланади.

Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади
31 январ 2022, 09:11

Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади

Президент қарори билан 1 майдан суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ва ишни судга қадар юритиш бўйича «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ахборот тизими жорий этилади. Тизимдаги жисмоний ва юридик шахсларга оид маълумотлар суриштирув ва тергов органларининг сўровига кўра тақдим этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг