Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

«Айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги 26 январдан бошлаб автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолияти вақтинча чекланиши, юридик истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш эса тўхтатилишини маълум қилганди. Электр энергия ва табиий газ тўлиқ ҳажмда ИЭС, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига етказиб берилади.

Бунинг оқибатида эса Самарқанд ва Наманганда жамоат транспорти қатновидаги автобуслар ҳаракати тўхтаб қолди, Қорақалпоғистонда эса улар АГТКШлардаги навбатларда қолиб кетмоқда.