Энергетика вазирлиги соат 16:00 да барча ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланиши режалаштирилганини маълум (https://t.me/minenergy_uz/4510) қилди.

Вазирликнинг соат 14:00 ҳолатига ҳудудларни электр энергия билан таъминлаш кўрсаткичини эълон қилди:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 100%
  • Андижон вилояти — 89%
  • Бухоро вилояти — 100%
  • Жиззах вилояти — 100%
  • Қашқадарё вилояти — 100%
  • Навоий вилояти — 100%
  • Наманган вилояти — 91%
  • Самарқанд вилояти — 100%
  • Сурхондарё вилояти — 100%
  • Сирдарё вилояти — 100%
  • Тошкент вилояти — 100%
  • Фарғона вилояти — 91%
  • Хоразм вилояти — 100%
  • Тошкент шаҳри — 100%.

Аввалроқ, Эрталабки 9:00 дан Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан ташқари, бошқа ҳудудлардаги шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият вилоятларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлаши айтилганди. 28 январдан эса бутун республикада шохобчалар фаолиятини тиклаш режа қилинган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги эса Тошкентдаги барча қозонхоналар фаолияти тиклангани, бироқ, газ босими пастлиги учун қозонхоналар етарли иссиқликни кўп қаватли хонадонларга бера олмаётганини маълум қилганди.