Шимолий Кореяда коронавирусдан гумон қилинган 1,7 млн ҳолат қайд этилди
18 май 2022, 16:14

Шимолий Кореяда коронавирусдан гумон қилинган 1,7 млн ҳолат қайд этилди

КХДРда коронавирус аниқлангани ҳақидаги илк хабардан бир неча кун ўтиб, вирус юқтириб олганлар сони 1,7 млндан ошган бўлиши мумкин, 60 дан ортиқ киши эса ковидга хос аломатлардан вафот этгани айтилмоқда. Мамлакат Жанубий Кореянинг ёрдам бериш ҳақидаги таклифига жавоб бермади.

Антимонополия қўмитаси UzIMEI, радарлар ва Ягона имтиҳон маркази бўйича якуний хулоса беради
18 май 2022, 14:44

Антимонополия қўмитаси UzIMEI, радарлар ва Ягона имтиҳон маркази бўйича якуний хулоса беради

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари Шахрух Шарахметов UzIMEI тизими, радар ўрнатиш нуқталарининг аукционда сотилиши ва ҳайдовчилар учун Ягона имтиҳон маркази масалалари кун тартибида турган «энг мураккаб ва долзарблари» ҳисобланишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қўмита рақобат нуқтаи назаридан бу каби ҳолатларни назорат қила оладими, унинг ваколатига кирадими ёки йўқми деган масала турибди.

Тожикистоннинг Рушон туманида террорга қарши операция бошланди
18 май 2022, 13:59

Тожикистоннинг Рушон туманида террорга қарши операция бошланди

Тожикистон ИИВ Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг Рушон туманида террорга қарши операция бошлади. Бунга маҳаллий аҳоли Бадахшон марказига ҳаракатланаётган ҳарбий машиналар йўлини тўсиб қўйгани сабаб қилиб кўрсатилаяпти. Расмий Душанбе намойишчилар халқаро террористик ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидламоқда.

Учта ҳудудда ер майдонини ноқонуний тарзда сотишга уринган шахслар ушланди
18 май 2022, 13:29

Учта ҳудудда ер майдонини ноқонуний тарзда сотишга уринган шахслар ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Қорақалпоғистонда 0,5 гектар ерни 47 минг долларга, Тошкентда 6 сотих майдонни 14 минг долларга ҳамда Бухорода 4 сотих ерни 9 мингга сотишга уринган шахсларни қўлга олди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Президент топшириғи бажарилди: UzAuto Motors йил бошидан буён 108 300 дан ортиқ автомобилни ўз эгаларига топширди
18 май 2022, 13:00

Президент топшириғи бажарилди: UzAuto Motors йил бошидан буён 108 300 дан ортиқ автомобилни ўз эгаларига топширди

Корхоналар ва таъминот тармоқларининг технологик жараёнларини оптималлаштириш туфайли UzAuto томонидан 108 300 дан ортиқ автомобиль ўз эгаларига топширилди.

Нукусда 2 кг героинни 90 минг долларга сотаётган шахс ушланди
18 май 2022, 11:59

Нукусда 2 кг героинни 90 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Нукусда 34 ёшли шахс 2 кгдан зиёд героинни 90 минг долларга сотаётганда ушланди. Шунингдек, Тошкент шаҳри, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

ОТМга қабул учун давлат буюртмасини камайтириш таклиф этилмоқда
18 май 2022, 10:54

ОТМга қабул учун давлат буюртмасини камайтириш таклиф этилмоқда

2022/2023 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталарини белгилашга оид президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, давлат буюртмаси сонини камайтириш таклиф этилмоқда. Хусусан, бакалаврларни тайёрлаш учун 110 278 нафар (2021 йилда — 157 755), магистрларни тайёрлаш учун 11 082 нафар (2021 йилда — 12 900) талабага ўрин ажратиш кўзда тутилмоқда. Молиявий мустақиллик берилган 35 та ОТМ эса тўлов-контракт асосидаги квотани ўзи белгилайди.

Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга ҳозирлик кўрилмоқда
18 май 2022, 10:45

Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга ҳозирлик кўрилмоқда

5 июнь куни Қозоғистонда мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтади. Тузатишларда президентнинг яқин қариндошларига сиёсий давлат хизматчиси лавозимларини эгаллашни тақиқлаш, Қозоғистоннинг биринчи президенти белгилаган тамойилларнинг ўзгармаслиги ҳақидаги қоидаларни истисно қилиш ва бошқалар таклиф қилинган.

Тиббиёт ходимларининг ойлик маоши оширилади
18 май 2022, 10:22

Тиббиёт ходимларининг ойлик маоши оширилади

Президент фармони билан 1 июндан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларидаги тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади. Бир қанча устамалар ҳам жорий этилади. 1 сентябрдан бошлаб тиббий-профилактика муассасалари ходимлари илмий даража учун маошининг 30 фоизидан 60 фоизигача қўшимча ойлик олади.

Мастлик ҳолатида бўлганларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилади
18 май 2022, 10:13

Мастлик ҳолатида бўлганларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида маст ҳолатда бўлган шахсларга камида 10 ўринли тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилади. Шунингдек, ички ишлар органларига наркологик касалликларга чалинганларни мажбурий даволашга юбориш ҳуқуқи берилмоқда. Қолаверса, йил охиригача наркология диспансерларида қўшимча 430 та ўрин яратилади.

«Мўйноқ қўлтиғи»даги қамишзорларда ёнғин чиқди
18 май 2022, 10:06

«Мўйноқ қўлтиғи»даги қамишзорларда ёнғин чиқди

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани «Мўйноқ қўлтиғи»даги қамишзорларда ёнғин юз берди. Қорақалпоғистон Экология қўмитаси ёнғинни ўчириш имкони йўқлигини, чунки қамишзорлар бўйи сув ва ботқоқликдан иборатлигини айтмоқда. Ёнғиндан жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

17 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 май 2022, 22:00

17 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам борлигини танқид қилган Шавкат Мирзиёев, 700 дан ортиқ Nest One қурувчисига маош вақтида тўланмагани, Ўзбекистонда бошланган маҳалла раислари сайлови, Марказий Осиёда иқлим ўзгаришини 2 баробарга тезлаштирган Орол фожиаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 17 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

700 дан ортиқ Nest One қурувчисига маош вақтида тўланмаган — Меҳнат инспекцияси
17 май 2022, 18:55

700 дан ортиқ Nest One қурувчисига маош вақтида тўланмаган — Меҳнат инспекцияси

Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси Nest One биносини қураётган «Оzguvn mimarlik inshaat» ва «Оzguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar» компаниялари жами 739 нафар ишчига маошини ўз вақтида бермаганини аниқлади. Аввалроқ қурувчилар намойиш ўтказиб, автомобиль йўлини тўсиб қўйганди. Сешанба куни 2,3 млрд сўмдан ортиқ иш ҳақи тўлаб берилишига эришилди ва инспекция ҳар иккала компания раҳбари Гувен Меҳметрага ёзма кўрсатма киритди.

«Биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор» — Шавкат Мирзиёев
17 май 2022, 18:44

«Биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор» — Шавкат Мирзиёев

Биржа савдоларни кўпайтириш бўйича ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари Жомбой ва Уйчи туманларида биржа орқали ғишт ҳамда бетон қоришмасини сотган корхоналарни эътироф этиб, ҳокимлар томонидан бу тажриба яхши йўлга қўйилмаганини танқид қилди. «Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масаланинг ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор», — деди у. Президент йил охиригача ўз маҳсулотларини биржаларга олиб чиқадиган тадбиркорлар сонини 2 бараварга, маҳсулотлар турини эса 5 бараварга оширишни топширди.

Ироқдаги чанг бўрони сабабли мактаб, аэропорт ва ҳукумат идоралари ёпилди
17 май 2022, 17:57

Ироқдаги чанг бўрони сабабли мактаб, аэропорт ва ҳукумат идоралари ёпилди

16 май куни Ироқ пойтахти Бағдод ва бир қатор вилоятларни сўнгги бир ойдаги саккизинчи чанг-қум бўрони қоплади. Расмийлар мактаблар, аэропортлар ва давлат идораларини ёпиб қўйди, минглаб кишилар нафас қисиши шикояти билан касалхоналарга мурожаат қилишди.

«Қорадори-2022»: Қамашида 50 туп каннабис етиштираётган шахс ушланди
17 май 2022, 17:43

«Қорадори-2022»: Қамашида 50 туп каннабис етиштираётган шахс ушланди

Самарқандлик фуқаро Қашқадарёнинг Қамаши туманида ижарадаги уйида 50 туп каннабис етиштираётгани аниқланди.

Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида содир этилган ўғрилик ва ҳуқуқбузарлик юзасидан жиноят иши қўзғатилди
17 май 2022, 17:43

Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида содир этилган ўғрилик ва ҳуқуқбузарлик юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Прокуратура Тошкент шаҳридаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи фаолиятини текширгандан сўнг, жиноят иши қўзғатди. Апрель ойида муассаса тарбияланувчилари ходимларнинг биридан норози бўлиб, намойиш уюштирганди. Прокуратура бир қатор қонунбузарликлар, жумладан, маблағларни ўзлаштириш ҳолатларини аниқлади. Меҳрибонлик уйи директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Ўзбекистонда маҳалла раислари сайлови бошланди
17 май 2022, 17:28 1

Ўзбекистонда маҳалла раислари сайлови бошланди

Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бошланди. Мамлакатда 9349 та фуқаролар йиғинлари мавжуд. Номзодлар 26,9 минг кишини ташкил этади (ҳар бир ўринга деярли 3 номзод). Биринчи кунда 834 нафар раис сайланган бўлиб, уларнинг 52 фоизи ушбу лавозимга қайта сайланган.

«Қўлингизга Конституцияни олинг ва ўқинг: қайси модда нима учун ўзгариши керак?»
17 май 2022, 16:38

«Қўлингизга Конституцияни олинг ва ўқинг: қайси модда нима учун ўзгариши керак?»

ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» партиялари Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани парламентнинг икки палатаси кенгашлари муҳокамасига киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов таклифларда халқнинг орзу-истаклари мужассам эканлигини таъкидлади. «Миллий тикланиш» етакчиси Алишер Қодиров эса барча фуқароларни таклиф билдиришга чақирди. Депутатлар президент аввалроқ билдириб ўтган таклифларни такрорламоқда.

Nest One қурувчилари ойлик кечиккани сабабли чорраҳани тўсиб қўйди
17 май 2022, 16:18

Nest One қурувчилари ойлик кечиккани сабабли чорраҳани тўсиб қўйди

Ижтимоий тармоқларда Nest One биносининг ўнлаб қурувчилари йўлни тўсиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Murad Buildings компанияси «Газета.uz» га намойишларга маошдаги кечикишлар сабаб бўлганини тасдиқлади. Компания раҳбари Мурод Назаров эса айни вақтда «ҳаммаёқ тинчлиги, ишчилар ўз ўрнида ишлаётганини ва бунга бинонинг охирги қаватида ош тайёрлагани» сабаб бўлганини маълум қилди. Пойтахт ИИББ текширув ўтказмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг