Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни тиббиёт ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Ҳужжатга кўра, тиббиёт, фармацевтика ва давлат тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимларининг ойлик расмий маошлари 1 июндан оширилади.

Энг юқори ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг 15%, иккинчи малака тоифасига эга бўлганлар ва тоифага эга бўлмаганлар, шунингдек бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари — 10%, тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари — 15% ни ташкил қилади.

Шу билан бирга, тариф ставкалари амалдаги иш ҳақи тоифалари бўйича тариф коеффициентларини мос равишда 1,15 ва 1,1 баравар ошириш йўли билан ҳисобланади.

1 июндан бошлаб тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори, бюджет маблағларининг умумий миқдорига нисбатан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати, болалар тиббиёт муассасалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда ижтимоий касалликларга (сил, буйрак етишмовчилиги, онкологик, руҳий, наркологик, эндокрин, мохов (лепра), юқумли, жинсий йўл билан юқтириладиган, ОИТС) ихтисослашган тиббиёт муассасаларида — умумий харажатларнинг 10 фоизи, республика ва вилоят даражасидаги бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларининг 5 фоизи миқдорида белгиланади.

Жамғарма маблағларининг 75 фоизи гуруҳидан қатъи назар, барча давлат тиббиёт муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришга, 25% — тиббий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ва таъмирлашга йўналтирилади.

Давлат тиббиёт муассасаларида ходимларни моддий рағбатлантириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан юқори натижаларни кўрсатган, ўз вазифаларини ҳалол ва виждонан бажарган юқори малакали тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ойлик маошнинг 100 фоизигача миқдорида бошқа ходимларга — иш ҳақининг 75% гача миқдорида ойлик устама тўланади.

Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар тайинланади.

Шунингдек, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар тўлаб берилади.

Фармонда юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокор-хирурглар лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида қўшимча устама жорий этилиши белгиланди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган рўйхатга мувофиқ).

1 сентябрдан бошлаб тиббиёт муассасалари ходимларининг иши туфайли тиббиёт соҳасидаги илм-фан ривожига қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда, уларга фан доктори даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ойлик тўланади, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) даражаси учун — давлат бюджети ҳисобидан иш ҳақининг 30 фоизигача миқдорда пул берилади.

Бундан буён барча тиббиёт ходимлари давлат бюджети ҳисобидан бепул ва даврий тиббий кўрикдан ўтадилар.

1 июлдан бошлаб бошқа вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, шунингдек, хорижий давлатлардан Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига дастлабки уч йил давомида 100%, Мўйноқ туманида эса 200% миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Шу билан бирга, ушбу нафақани олиш учун шифокор бошқа минтақада камида икки йил ишлаган ва камида иккинчи малака тоифасига эга бўлиши керак.