Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида яшовчи Т.Х. март ойида Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани «Жонбуз» қишлоғи ҳудудида вақтинча яшаш уйи томорқасида тақиқланган экинларни экиб, парваришлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳолат 12 май куни Қамаши тумани ИИБ ҳамда туман ДХХ ходимлари томонидан «Қорадори-2022» тезкор профилактик тадбири давомида аниқланган.


Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Маълум бўлишича, ҳужжатлаштирилиб олинган яшил рангли ўсимлик таркибида каннабинол, каннабидиол моддаси бор ва узунлиги 28 см. дан 55 см. гача бўлган тақиқланган каннабис ўсимлиги эканлиги аниқланган. Олинган 50 туп каннабис ўсимлигининг нам ҳолатдаги жами соф оғирлиги 165 граммни ташкил этган.


Мазкур ҳолат юзасидан Т.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (экиш тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.