«Озодлик Радиоси» Ўзбекистонда журналистларни аккредитациядан ўтказишни муҳокама қилмоқда
1 июн 2022, 14:04

«Озодлик Радиоси» Ўзбекистонда журналистларни аккредитациядан ўтказишни муҳокама қилмоқда

«Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси» медиа корпорацияси президенти Жейми Флай Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида музокаралар ўтказди. Учрашувда «Озодлик» материаллари Ўзбекистон қонунчилиги ва «журналист этикасига» мос келиши, қолаверса, журналистларни аккредитациядан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

USAID Ўзбекистон қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш учун $2,4 млн ажратади
1 июн 2022, 13:18

USAID Ўзбекистон қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш учун $2,4 млн ажратади

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистондаги, айниқса, Оролбўйи ҳудудидаги қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш учун 2,4 млн доллар ажратади. Маблағлар аёлларни тадбиркорлик кўникмалари ва касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг фаолиятини микромолиялаштириш, қолаверса, мураббийлик ва бандлик дастурларини амалга оширишга йўналтирилади.

Самарқандда 70 сотих ерни $65 мингга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
1 июн 2022, 11:55

Самарқандда 70 сотих ерни $65 мингга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Пастдарғом туманида икки нафар шахс ҳокимлик захирасидаги 70 сотих ер майдонини ноқонуний равишда 65 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари гумондорларни келишилган маблағдан 32 минг долларини олган вақтида ушлади.

Ўзбекистон ўсимлик ёғи маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлади
1 июн 2022, 10:50

Ўзбекистон ўсимлик ёғи маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлади

1 июндан бошлаб пахта, кунгабоқар ёғи ва уруғи ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва меваларини экспорт қилиш вақтинча тақиқланди. Ушбу маҳсулотлар ички бозорда етарли бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси экспортни қайта тиклаши мумкин. Қолаверса, озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби ҳам вақтинча тўхтатилди.

Самарқандда 19 киши тўйда овқатдан заҳарланди
1 июн 2022, 10:32

Самарқандда 19 киши тўйда овқатдан заҳарланди

Жомбой туманида 19 нафар фуқаро тўйда овқатдан заҳарланиб, тиббиёт бирлашмаларига мурожаат қилган. Улардан 14 нафарининг соғлиги қониқарли, 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда. Самарқанд вилоят ИИБ ижтимоий тармоқларда тўйда 200 киши заҳарлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

Тошкентда «буханка» нархи 2800 сўмга кўтарилди
1 июн 2022, 10:26

Тошкентда «буханка» нархи 2800 сўмга кўтарилди

Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб қолипли нон («буханка») нархи ошиб, 2800 сўмга сотилмоқда.

Май ойида йиллик инфляция 11%га етди
1 июн 2022, 10:22

Май ойида йиллик инфляция 11%га етди

Май ойида йиллик инфляция 2021 йил августидан бери биринчи марта 11%лик кўрсаткичга қайтди. Ўтган ойда инфляция ноозиқ-овқатлар соҳасида энг кучли бўлган — 1,3%. Озиқ-овқатлар 1,2%га, хизматлар эса 0,4%га қимматлаган.

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаро ўз уйида ўлдириб кетилди
1 июн 2022, 10:20

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаро ўз уйида ўлдириб кетилди

Қаршида 27 ёшли фуқаронинг жасади уйидан қотиллик аломатлари билан топилди. Қашқадарё вилоят прокуратураси уни 18 ёшли фуқаро ўлдирганликда айбланаётганини маълум қилди, гумонланувчи ҳибсга олинди.

Йил бошидан бери чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмлар эълон қилинди
1 июн 2022, 09:44

Йил бошидан бери чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмлар эълон қилинди

Январь-май ойларида Ўзбекистонда чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмлар Солиҳа ва Муҳаммадали бўлди. Улар 2021 йилнинг I чораги ва 2020 йилда ҳам энг кўп қўйилган исмлар қаторидан жой олганди.

Жиззахда фуқаронинг ёнидан 1 килога яқин опий моддаси топилди
31 май 2022, 23:48

Жиззахда фуқаронинг ёнидан 1 килога яқин опий моддаси топилди

Жиззах вилоятининг тўртта ҳудудида гиёҳвандлик моддаларини етиштириш ва сотишга уриниш ҳолатлари фош этилди. Жумладан, ургутлик шахс Бахмал туманида тўхтатиб, текширилганида, унинг ёнидан 968,79 грамм опий борлиги аниқланган.

ЕХҲТ раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради
31 май 2022, 23:43

ЕХҲТ раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Ўзбекистонга ташриф буюради. У президент, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва парламент палаталари раҳбарлари билан учрашади.

Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилади
31 май 2022, 23:35

Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилади

Андижонда Андижон давлат чет тиллар институти ташкил этилмоқда. ОТМ биринчи талабаларни жорий йилда қабул қилади. Талабалар иккита чет тили бўйича малакага эга бўлишади.

«Нархларни сунъий ушлаб туриб, кўзбўямачилик ёки ура-урачиликка йўл қўйиб бўлмайди» — президент
31 май 2022, 23:14

«Нархларни сунъий ушлаб туриб, кўзбўямачилик ёки ура-урачиликка йўл қўйиб бўлмайди» — президент

Май ойида инфляция 1 фоизгача тезлашди, ўтган йилнинг май ойида эса бу кўрсаткич 0,5 фоизни ташкил этган эди. Президент барча маҳалла ва қишлоқларнинг асосий маҳсулотлар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш, зарур ҳолларда бошқа ҳудудлардан етказиб беришни тезлаштириш бўйича ҳокимларга топшириқ берди. Паррандачилик корхоналарига тухум нархини оширмагани учун миннатдорчилик билдириб, уларни қўллаб-қувватлаш чораларини маълум қилди.

Собиқ ҳукумат меҳмонхонасини Алишер Усмоновга алоқадор компания сотиб олди
31 май 2022, 22:49

Собиқ ҳукумат меҳмонхонасини Алишер Усмоновга алоқадор компания сотиб олди

Таъсисчилари орасида Алишер Усмоновнинг USM холдингига қарашли «Металлоинвест» шўба корхонаси ҳам бўлган Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok компанияси Тошкентдаги собиқ давлат меҳмонхонасини хусусийлаштириш бўйича тендерда ғолиб чиқди. Компания объект учун 78,7 млрд сўм таклиф қилди.

Метродаги иккинчи вестибюллар ярим тунгача ишлай бошлайди
31 май 2022, 22:25

Метродаги иккинчи вестибюллар ярим тунгача ишлай бошлайди

Чоршанбадан Тошкент метрополитенининг 15 та станциясида аввал соат 7:00 дан 19:00 гача ишлаган иккинчи вестибюллар энди соат 5:00 дан ярим тунгача очиқ бўлади.

31 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 май 2022, 22:00

31 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

1 июлдан энергия ва газ нархини ошириш таклиф этилгани, муҳокамага қўйилган тадбиркорлик кодекси лойиҳаси, Ўзбекистонга келиши кутилаётган Тожикистон президенти, тунда ишлашига руҳсат берилган музейлар, аҳолидан тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб оладиган давлат, 2023 йилгача божхона божларидан озод этиладиган 22 хил озиқ-овқат ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 31 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Қонун лойиҳаси биринчи ўқишга киради». Нурдинжон Исмоилов ички ишлар ходимларини суратга олишни тақиқловчи ҳужжат ҳақида
31 май 2022, 20:43

«Қонун лойиҳаси биринчи ўқишга киради». Нурдинжон Исмоилов ички ишлар ходимларини суратга олишни тақиқловчи ҳужжат ҳақида

Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ички ишлар ходимларини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ташаббускорлардан қўшимча маълумотлар сўралган, шунга кўра ҳужжатга ўзгаришлар киритилади. «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилигимизда жуда кўп бўшлиқлар бор. Керак бўлса зиддиятлар ҳам бор, уни ҳам тан олишимиз керак», — деди у.

Андижонда ҳоким ноқонуний тарзда депутат дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум этилди
31 май 2022, 18:55

Андижонда ҳоким ноқонуний тарзда депутат дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум этилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан киритилган тақдимнома билан Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши сессиясида икки нафар депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи қонун ва президент фармонига зид тарзда кўриб чиқилгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, депутатлардан бири — Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровдир. У 2017 йилдан 2019 йил октябрь ойига қадар Андижон вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган даврида молиявий жиноятлар содир этганликда гумонланмоқда.

Тошкентда ногиронлиги бўлган фуқароларга мўлжалланган такси хизмати иш бошлади
31 май 2022, 18:35

Тошкентда ногиронлиги бўлган фуқароларга мўлжалланган такси хизмати иш бошлади

3 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган фуқароларга мўлжалланган «Меҳрибон такси» хизмати йўлга қўйилади. Машиналар кўчма пандус билан жиҳозланган. Компания вакилининг сўзларига кўра, хизматдан тушган маблағнинг бир қисми ҳайрияга йўналтирилади, ногиронлиги бор шахслар ҳам ишга жалб қилинади.

Янги тарифлар бўйича электр энергия ва газ харажатлари қандай ўзгаради?
31 май 2022, 17:53 2

Янги тарифлар бўйича электр энергия ва газ харажатлари қандай ўзгаради?

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги газ ва электр энергиясининг янги тарифлари бўйича аҳолининг харажатлари қанчага ошишини ҳисоблаб чиқди. Агар энергоресурслар истеъмоли табақалаштирилган тарифлар доирасида қолса, харажатлар 8−10 фоизга ошади, деб маълум қилди вазирлик.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг