2 — 4 июнь кунлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф доирасида Парламент, Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар, шунингдек, қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, улар давомида Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ўзаро ҳамкорлиги ва икки томонлама Ўзбекистон-Польша муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинади, дейилади хабарда.

ЕХҲТ матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Збигнев Рау президент Шавкат Мирзиёев, ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов, Сенат ва Қонунчилик палатаси раҳбарлари Танзила Нарбаева ва Нурдинжон Исмоилов билан учрашади.

Шунингдек, Збигнев Раунинг Самарқандга ташрифи ҳам кўзда тутилган олган.