Май ойида ойлик инфляция даражаси 1%ни ташкил этди. Бу ўтган йил кўрсаткичларига (0,5%) қараганда икки баробар кўпроқ. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинди.

Май ойининг инфляция даражаси 2017 йилдан буён май ойи учун қайд этилган энг юқори инфляция кўрсаткичи ҳисобаланади.

Йиллик инфляция даражаси эса 2021 йил августидан кейин биринчи марта 11%лик кўрсаткичга қайтган.

Йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 5,5%ни ташкил қилган, ўртача ҳар ойда 1,1%дан.

Май ойида инфляция ноозиқ-овқатлар соҳасида энг кучли бўлган — 1,3%. Озиқ-овқатлар 1,2%га, хизматлар эса 0,4%га қимматлаган.

Озиқ-овқатлар таркибида ой давомида гуруч (2,0%), ун (9,6%), сут (2,2%), пахта ёғи (2,3%), писта ёғи (2,5%), шакар (4,3%), картошка (3,3%), пиёз (8,9%), ва сабзи (7,2%) юқори даражада қимматлаган.