Ҳиндистондаги меҳмонхонада ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолда топилди
15 март 2024, 09:21

Ҳиндистондаги меҳмонхонада ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолда топилди

Чоршанба куни Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхонада 27 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Элчихона ҳозирда шаҳар полиция вакиллари билан вазиятни назоратга олди. Марҳумнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

Тошкентда 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда 3 киши жароҳатланди
14 март 2024, 23:29

Тошкентда 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда 3 киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида Lacetti, King Long ва 3 та Cobalt автомобили тўқнашди. 3 нафар ҳайдовчи шифохонага ётқизилди. Терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошланди.

Дания илк бор аёлларни ҳарбий хизматга чақиришга қарор қилди
14 март 2024, 23:07

Дания илк бор аёлларни ҳарбий хизматга чақиришга қарор қилди

Дания ҳукумати мажбурий ҳарбий хизмат муддатини узайтириш ва аёллар учун муддатли ҳарбий хизматни жорий этиш ниятида. Ҳукумат шу йўл билан «жинслар ўртасида тўлиқ тенгликка» эришмоқчи.

Дунёда электромобиллар атрофидаги ажиотаж сўниб бормоқда — CNBC
14 март 2024, 22:52

Дунёда электромобиллар атрофидаги ажиотаж сўниб бормоқда — CNBC

Бутун дунё бўйлаб электромобиллар атрофидаги ажиотаж аста-секин сусаймоқда — энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўз ишлаб чиқариш режаларини қисқартирмоқда ёки кейинга қолдирмоқда, деб ёзди CNBC. Кўпгина компаниялар гибрид моделларни ишлаб чиқаришга интилмоқда.

Фото: Президент Сайхунободдаги намунавий томорқа хўжалигида бўлди
14 март 2024, 21:51

Фото: Президент Сайхунободдаги намунавий томорқа хўжалигида бўлди

Президент Сайхунобод туманидаги «Иттифоқ» маҳалласида бўлиб, томорқа эгалари билан суҳбатлашди. Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳудудни томорқа ва уй хўжаликлари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш намунасига айлантириш лойиҳаси ҳақида айтган эди.

Қирғизистон парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
14 март 2024, 21:19

Қирғизистон парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Қирғизистон парламенти Россиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига ўхшаш «хорижий вакиллар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини муҳокамасиз маъқуллади. Лойиҳа халқаро ташкилотлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар томонидан танқид қилинди.

Тошкент аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати назоратчиси пора беришга шерикликда айбдор деб топилди
14 март 2024, 20:40

Тошкент аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати назоратчиси пора беришга шерикликда айбдор деб топилди

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди Тошкент халқаро аэропортидаги Авиация хавфсизлик хизматининг собиқ назоратчисини 2 йилга озодликдан маҳрум қилди. У 2000 доллар эвазига фуқарони ушбу хизматга ишга жойлаштиришга ваъда берган.

Ўзбекистонда февраль ойида автомобиллар савдоси 20,4 фоизга қисқарди
14 март 2024, 20:21

Ўзбекистонда февраль ойида автомобиллар савдоси 20,4 фоизга қисқарди

Февраль якунига кўра, Ўзбекистонда барча турдаги автомобиллар савдоси ой давомида 20,4 фоизга, йиллик ҳисобда эса 6,3 фоизга қисқарди. Енгил автомобилларга бўлган талаб 14 фоизга камайди.

Тошкент вилояти депутатлари ҳудуднинг бир қисмини «Янги Тошкент»га ўтказишни маъқуллади
14 март 2024, 20:18

Тошкент вилояти депутатлари ҳудуднинг бир қисмини «Янги Тошкент»га ўтказишни маъқуллади

Тошкент вилояти депутатлари вилоятнинг икки тумани ҳудудининг бир қисмини пойтахтнинг «Янги Тошкент» туманига ўтказишни маъқуллади. Белгиланганидан 8,51 гектар кўпроқ ер ажратилди.

Февралда аҳолининг инфляцион кутилмалари пасайди
14 март 2024, 18:43

Февралда аҳолининг инфляцион кутилмалари пасайди

Ўзбекистонда февраль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари пасайди. Аҳоли ва тадбиркорлар энг кўп валюта курси ўзгариши ҳамда ёқилғи ва энергетика нархи ошишидан хавфсирамоқда.

Қашқадарё дарёсидан қум-шағал қазиб олингани сабаб табиатга 41,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14 март 2024, 18:12

Қашқадарё дарёсидан қум-шағал қазиб олингани сабаб табиатга 41,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Экология вазирлиги томонидан Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори жами 41,5 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда.

Президент боксчи Исроил Мадримовга Tahoe совға қилди
14 март 2024, 17:08

Президент боксчи Исроил Мадримовга Tahoe совға қилди

WBA чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовга президент совғаси — нархи 1,04 млрд сўм бўлган Tahoe автомобили топширилди.

Uzum Media фирибгарлардан қандай ҳимояланиш, пулни тежаш ва йиғиш ҳақида айтиб берди
14 март 2024, 17:00

Uzum Media фирибгарлардан қандай ҳимояланиш, пулни тежаш ва йиғиш ҳақида айтиб берди

Uzum Media командаси фирибгарлардан қандай ҳимояланиш ва омонатлар, карталар ва бошқа банк сервисларидан тўғри фойдаланиш бўйича қатор материаллар чиқарди.

Қирғизистон Ўзбекистондан 100 та автобус сотиб олади
14 март 2024, 15:38

Қирғизистон Ўзбекистондан 100 та автобус сотиб олади

Ўш шаҳри ҳокимлиги Самарқанд автомобиль заводидан (SamAuto) 100 дона Isuzu SAZ LE-60 йўловчи автобусини харид қилади. Харид Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди
14 март 2024, 15:27

Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Сингапурга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов ўз вазифасини бажаришга киришди. У бунга қадар Германиядаги элчихонада маслаҳатчи бўлиб ишлаб келаётганди.

«Маданият соҳасида иқтисодий манфаатдорлик абгор аҳволда» — Озодбек Назарбеков
14 март 2024, 15:25

«Маданият соҳасида иқтисодий манфаатдорлик абгор аҳволда» — Озодбек Назарбеков

Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков соҳани тўлиқ рақамлаштириш ва иқтисодий манфаатдорликни яхшилаш зарурлигини айтди. «Бу икки масала бутунлай ечим топса, шундан кейин соҳа ғояга ишлайди», — деди у. Унга кўра, соҳада сифатни таъминлашда иқтисодий манфаатдорлик ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Uzum IT-академияси янги таълим йўналишларини ишга туширмоқда
14 март 2024, 15:00

Uzum IT-академияси янги таълим йўналишларини ишга туширмоқда

Uzum IT-академиясида ўқишнинг иккинчи оқимида хоҳловчилар «Лойиҳа менежери» ва Customer Support йўналишлари, шунингдек, Java `да ишлаб чиқиш ҳамда тизимларни таҳлил қилиш курсларини танлашлари мумкин.

Маҳаллаларга мини трактор ва мотокультиваторлар олиб берилади
14 март 2024, 14:48

Маҳаллаларга мини трактор ва мотокультиваторлар олиб берилади

Президент Сайхунободдаги 19 та маҳаллага 1 тадан мини трактор, 4 тадан мотокультиватор олиб берилганини маълум қилди. Ҳоким ёрдамчилари агрономлар билан бирга ушбу техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади. Бу тажриба бутун республикада оммалаштирилади.

Президент раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмагани ва пастга тушиб ишламаганини танқид қилди
14 март 2024, 13:38

Президент раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмагани ва пастга тушиб ишламаганини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманида бўлиб ўтган йиғилишда жойлардаги раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмаганини, Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари шу сабабдан лавозимидан озод этилганини таъкидлади.

Президент Сирдарёга кетаётиб муфтий билан Рамазон ойи ҳақида суҳбатлашди
14 март 2024, 13:23

Президент Сирдарёга кетаётиб муфтий билан Рамазон ойи ҳақида суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Сирдарёга поездда борди. Йўл-йўлакай Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан Рамазон ойи, унинг фазилатлари, бу ойни юксак даражада ўтказиш ва муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш ҳақида суҳбатлашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг