Тошкент вилоятида қалбаки косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех аниқланди
19 март 2024, 13:07

Тошкент вилоятида қалбаки косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех аниқланди

Бўка туманида машҳур брендлар номи остида қалбаки косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех аниқланди. Қиймати 10 млрд сўмлик 280 минг донадан ортиқ сифатсиз маҳсулот вақтинча сақловга олинди.

Baraka Market ўзининг Baraka Club мобил иловасини тўлиқ янгилади
19 март 2024, 13:00

Baraka Market ўзининг Baraka Club мобил иловасини тўлиқ янгилади

Baraka Market дўконлар тармоғи Baraka Club мобил иловасининг янги версиясини ишга туширди ва содиқлик дастурини янгилади.

Боксчи Исроил Мадримовга муддатидан олдин майор унвони берилди
19 март 2024, 12:05

Боксчи Исроил Мадримовга муддатидан олдин майор унвони берилди

WBA чемпионлик камарини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов муддатидан олдин юқори лавозимга кўтарилди. Ички ишлар вазири унга майор махсус унвонини берди.

Ўзбекистонда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича комиссия тузилади
19 март 2024, 11:47

Ўзбекистонда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича комиссия тузилади

Ўзбекистонда бош вазир раҳбарлик қиладиган мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича комиссия тузилади. Президент савдо уйларини тадбиркорлар бошқарувига бериш, томорқасида мева-сабзавот етиштираётганларни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўриш ва бошқаларни қўллаб-қувватлади.

Сурхондарёда вояга етмаган қизга уйланишини айтиб, шилқимлик қилган 22 ёшли йигит 5 суткага қамалди
19 март 2024, 11:36

Сурхондарёда вояга етмаган қизга уйланишини айтиб, шилқимлик қилган 22 ёшли йигит 5 суткага қамалди

Бандихон туманида вояга етмаганга уйланишини айтиб шилқимлик қилган 22 ёшли йигит 5 суткага қамалди. Судда йигит қизни яхши кўриб қолгани, лекин қизга шилқимлик қилмаганини айтиб кўрсатув берди.

Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган 514 нафар фуқаро бор. Уларнинг энг кўпи Қашқадарёда яшайди
19 март 2024, 11:35

Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган 514 нафар фуқаро бор. Уларнинг энг кўпи Қашқадарёда яшайди

Ўзбекистонда 100 ёшга тўлган ёки ундан ошган 514 нафар фуқаро пенсия ва нафақа олади. Уларнинг 78,6 фоизи (404 нафари) аёллардир. Бир асрдан бери умр кўраётганларнинг энг кўпи Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, шунингдек, водий вилоятларида яшайди.

Ўзбекистонда ўтган Россия президенти сайловида 2018 йилга қараганда камроқ одам овоз берди (фото)
19 март 2024, 11:16

Ўзбекистонда ўтган Россия президенти сайловида 2018 йилга қараганда камроқ одам овоз берди (фото)

Ўзбекистонда якшанба куни бўлиб ўтган Россия президенти сайловида 4661 киши (2018 йилда 5500 дан ортиқ) овоз берди. Мамлакатда жараён учун иккита участка ҳозирланди — Тошкент ва Самарқандда. Пойтахтда пешин вақтида Россия элчихонаси олдидаги навбат юзлаб метрларга чўзилди (фото).

Фарғонада «Агробанк» собиқ ходимлари салкам 4 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
19 март 2024, 09:50

Фарғонада «Агробанк» собиқ ходимлари салкам 4 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди

Фарғонада «Агробанк» филиали собиқ ходимлари учта ҳолатда салкам 4 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Уларга нисбатан суд ҳукми ўқилиб, тегишли жазолар тайинланган.

«Газета.uz» мақоласидан сўнг Амир Темур хиёбонидаги реклама конструкцияси олиб ташланди (фото)
19 март 2024, 09:45

«Газета.uz» мақоласидан сўнг Амир Темур хиёбонидаги реклама конструкцияси олиб ташланди (фото)

«Газета.uz» мақоласидан бир неча соат ўтиб, Тошкентнинг Амир Темур хиёбони ёнидаги реклама конструкцияси демонтаж қилинди. Аввалроқ у ерда реклама жойлаштириш ноқонуний экани, сабаби яқин атрофда маданий мерос объектлари борлиги ҳақида ёзгандик. Ҳолатга расмий изоҳ берилганича йўқ. Фото.

Тошкентда байрам кунларида автобусларнинг ҳаракатланиши тартиби маълум қилинди
19 март 2024, 09:39

Тошкентда байрам кунларида автобусларнинг ҳаракатланиши тартиби маълум қилинди

Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари дея эълон қилинган 21, 22, 23 ва 24 март кунлари Тошкентда автобуслар якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.

Амир Темур хиёбонига реклама мониторлари ўрнатиляпти. Маданий мерос объектлари олдига уларни ўрнатиш тақиқланган
19 март 2024, 02:19

Амир Темур хиёбонига реклама мониторлари ўрнатиляпти. Маданий мерос объектлари олдига уларни ўрнатиш тақиқланган

Тошкентдаги Амир Темур хиёбони олдидаги ажратувчи оролчаларга реклама конструкциялари ўрнатилмоқда, ҳолбуки маданий мерос объектлари ёнида бундай қурилмаларни ўрнатиш тақиқланган (хиёбонда еттита маданий мерос объекти бор). Конструкциялар бинолар манзарасини тўсади ва ҳайдовчиларга халал беради.

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган икки ёшли ўзбекистонлик қизчани ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда
18 март 2024, 22:56

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган икки ёшли ўзбекистонлик қизчани ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда

Тошкент шаҳрида яшовчи аёл икки ёшли набирасини Россиядан олиб келишда ёрдам сўраб, болалар омбудсмани Сурайё Раҳмоновага мурожаат қилди. Онаси уни энага билан қолдириб, олиб кетгани келмаганидан кейин қизалоқ васийлик органига топширилган.

«Инфляцияни жиловлаш ва валюта барқарорлигини таъминлаш экспорт билан чамбарчас боғлиқ» — президент
18 март 2024, 21:38

«Инфляцияни жиловлаш ва валюта барқарорлигини таъминлаш экспорт билан чамбарчас боғлиқ» — президент

Президент яна бир бор экспорт муҳимлигини таъкидлади. «Бир ҳақиқатни аниқ тушуниб олиш зарур. Инфляцияни жиловлаш ва валюта барқарорлигини таъминлаш экспорт билан чамбарчас боғлиқ. Қанчалик кўп маҳсулот ишлаб чиқармайлик, экспорт учун керакли шарт-шароитни яратмасак, ўзгариш бўлмайди», — деди у.

«Экспортчиларга тўғри, тартибли ва чиройли қадоқлашни ўргатиш керак» — президент
18 март 2024, 21:03

«Экспортчиларга тўғри, тартибли ва чиройли қадоқлашни ўргатиш керак» — президент

Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 млрд долларга етказиш режалари билан танишди. Шавкат Мирзиёев мева-сабзавот маҳсулотларини тўғри қадоқлаш, экспортга етказиб беришда кластер тизимини яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Газ қувурларининг бир қисмини бошқариш хусусий секторга ўтказилади
18 март 2024, 20:08

Газ қувурларининг бир қисмини бошқариш хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда табиий ва суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича монополияни бекор қилиш ва паст босимли газ тақсимлаш тармоқларини бошқаришга хусусий бизнесни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳарбий вертолёти уриб туширилганини рад этди
18 март 2024, 18:58

Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳарбий вертолёти уриб туширилганини рад этди

Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида уриб туширилган афғон ҳарбий вертолёти ҳақидаги хабарни рад этди. «Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас», — дейилади вазирлик хабарида.

Россияда президент сайлови қандай ўтди?
18 март 2024, 17:33

Россияда президент сайлови қандай ўтди?

Россияда 3 кунлик президент сайлови якунланди. Владимир Путин унда бешинчи бор ғалаба қозонмоқда. Овоз беришнинг илк кунларида сайлов участкаларида вандализм ҳолатлари қайд этилган бўлса, охирги куни Россия ва хорижда «Путинга қарши пешин» акцияси бўлиб ўтди. «Газета.uz»да сайловнинг қисқача шарҳи.

Uzum ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди
18 март 2024, 17:00

Uzum ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди

Республика бўйлаб ташкил қилинган ҳашар доирасида Uzum ходимлари Тошкентда, шунингдек, Ўзбекистоннинг яна 20 та шаҳрида 100 дан ортиқ дарахтлар экишди.

Туркманистон қардош мамлакатларга энергоресурслар етказиб беришга тайёр — Гурбангули Бердимуҳамедов
18 март 2024, 16:50

Туркманистон қардош мамлакатларга энергоресурслар етказиб беришга тайёр — Гурбангули Бердимуҳамедов

Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов энергия ресурсларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири сифатида Туркманистон уларни қардош мамлакатларга етказиб беришга ва етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр эканини таъкидлади.

«Ўзбекнефтгаз» газ қазиб олишни кўпайтириш учун юзлаб млн доллар сармоя қиляпти, бироқ қазиб олиш ҳажми пасаймоқда
18 март 2024, 15:18

«Ўзбекнефтгаз» газ қазиб олишни кўпайтириш учун юзлаб млн доллар сармоя қиляпти, бироқ қазиб олиш ҳажми пасаймоқда

«Ўзбекнефтгаз» 2024 йил охиригача 29,3 млрд метр куб газ қазиб олиш учун газ қудуқларини бурғилашга 320 млн доллардан ортиқ, уларни таъмирлашга 45 млн доллар сарфлаш ва 79,6 млн долларлик геологик қидирув ишларини олиб боришни режалаштирмоқда. Бу ҳажм аввалги прогнозлардан 4,8 млрд куб метрга кам.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг