Тошкент аэропорти Варшавадан илк рейсни қабул қилди (+фото)
14 март 2024, 13:15

Тошкент аэропорти Варшавадан илк рейсни қабул қилди (+фото)

LOT Polish Airlines Польшадан Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Варшавадан илк рейс 14 март куни тонгда Тошкентга етиб келди. Парвозлар ҳафтада 3 марта амалга оширилади. Uzbekistan Airports раҳбари Жавлонбек Умархўжаев буни Европа билан ҳаво алоқаларини ўрнатишда муҳим қадам, дея атади.

Президент ўрмонларда ёнғин чиқарганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича қонунни имзолади
14 март 2024, 13:13

Президент ўрмонларда ёнғин чиқарганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев ёнғинлар профилактикаси бўйича қонунни имзолади. Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш орқали ёнғин чиқишига сабаб бўлганларга алоҳида маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилган.

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
14 март 2024, 12:56

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

15−20 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Рақамли технологиялар вазири мактаблардаги интернет ва компьютер масаласи ҳақида гапирди
14 март 2024, 12:32

Рақамли технологиялар вазири мактаблардаги интернет ва компьютер масаласи ҳақида гапирди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистондаги деярли барча мактабларда интернет тармоғига уланиш учун оптик толали ва радиореле алоқа линиялари мавжудлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, линияларни компьютерлар билан жиҳозлаш масаласи эса бюджетдан ажратиладиган маблағга боғлиқ.

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
14 март 2024, 12:19

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Регулятор иқтисодиётда талаб ва таклиф мутаносиблигига эришиш бўйича ноаниқликлар ва инфляцияни оширувчи кутилмаларнинг сақланиб қолаётганини қайд этди.

Ўзбекистон БМТга аъзо давлатлар билан аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги иштироки бўйича тажриба алмашишдан манфаатдор
14 март 2024, 11:50

Ўзбекистон БМТга аъзо давлатлар билан аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги иштироки бўйича тажриба алмашишдан манфаатдор

Сенат раиси Танзила Нарбаева БМТ минбарида аёллар ўртасида, айниқса, қишлоқларда STEM таълимини тарғиб қилиш, ҳудудларда рақамли тафовутни бартараф этиш ва дискриминацияга учраганларга ҳуқуқий ёрдам бериш ҳақида сўзлади. У МО мамлакатларида гендер тенглиги бўйича ёндашувлар ишлаб чиқилганини айтди.

Президент Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига боради
14 март 2024, 10:56

Президент Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига боради

Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига боради. Туманда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятлар орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Фарғона вилоятида зилзила содир бўлди
14 март 2024, 10:12

Фарғона вилоятида зилзила содир бўлди

Фарғона вилояти Қува туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди. Ер силкиниши Андижон вилоятининг айрим туманларида ҳам сезилди.

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
14 март 2024, 09:37

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шерзод Раҳимов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У тайинловга қадар Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.

Дунёда болалар ўлими тарихдаги энг паст даражага етди — БМТ
14 март 2024, 01:03

Дунёда болалар ўлими тарихдаги энг паст даражага етди — БМТ

БМТ ҳисоботида айтилишича, 2022 йилда дунёда беш ёшгача бўлган болалар ўлими сони тарихий энг паст даражага етган, бироқ ўсиш, айниқса, қашшоқ мамлакатларда секинлигича қолмоқда.

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетади
14 март 2024, 00:41

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетади

Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши кутилмоқда. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шу муносабат билан унга чопон ва фахрий ёрлиқ топширди.

Европарламент сунъий интеллект тўғрисидаги дунёдаги биринчи қонунни маъқуллади
13 март 2024, 23:56

Европарламент сунъий интеллект тўғрисидаги дунёдаги биринчи қонунни маъқуллади

Европа парламенти сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунни маъқуллади. Бу дунёдаги бундай миқёсдаги биринчи қоидалар тўплами ҳисобланади. Ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқларига таҳдид солувчи СИ тизимларидан фойдаланишни тақиқлайди, шунингдек, СИ таркибини аниқ белгилашни талаб қилади.

«Қўйлиқ» бозори фаолияти тугатилди
13 март 2024, 23:23

«Қўйлиқ» бозори фаолияти тугатилди

Давлат эҳтиёжлари учун ҳудуди тортиб олинаётган «Қўйлиқ» бозори фаолияти тугатилди. Тадбиркорларга фаолиятини Food City, Tashkent Index ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттириш таклиф қилинмоқда.

Байден ва Трамп президентликка номзодини қўйиш учун етарли бўлган овозларни тўплади
13 март 2024, 21:13

Байден ва Трамп президентликка номзодини қўйиш учун етарли бўлган овозларни тўплади

Жо Байден ва Дональд Трамп Демократлар ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида расман кўрсатилиши учун етарлича овоз олди. Бу АҚШ президентлик сайловларида қарийб 70 йил ичидаги биринчи реванш учрашуви бўлади.

Uzbekistan Airways Boeing 787 Dreamliner самолёти қанотидаги бўёқ кўчиб кетганига изоҳ берди
13 март 2024, 19:44

Uzbekistan Airways Boeing 787 Dreamliner самолёти қанотидаги бўёқ кўчиб кетганига изоҳ берди

Uzbekistan Airways`нинг хабар беришича, Boeing 787 Dreamliner самолётининг композит қисмларида бўёқнинг кўчиб кетиши муаммоси бир неча йиллардан буён кузатилмоқда. Boeing тавсиясига кўра, эксплуатантлар самолёт қайта бўялгунига қадар вақтинча махсус ёпишқоқ лентадан фойдаланмоқда.

Январь-февраль ойларида табиий газ ва электр энергиядан фойдаланиш бўйича 215,6 млрд сўмлик зарар аниқланди
13 март 2024, 18:25

Январь-февраль ойларида табиий газ ва электр энергиядан фойдаланиш бўйича 215,6 млрд сўмлик зарар аниқланди

2024 йилнинг январь-февраль ойларида истеъмолчилар 88,5 млн метр куб табиий газ (132,7 млрд сўм) ва 77,3 млн киловатт⋅соат электр энергиясидан (қарийб 83 млрд сўм) ноқонуний фойдалангани аниқланди. Унинг натижасида 215 млрд 648 млн сўм зарар етказилган.

Хоразмда биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, жаримага тортилди
13 март 2024, 18:17

Хоразмда биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, жаримага тортилди

Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди ва маъмурий жавобгарлик бўйича жаримага тортилди.

Фирибгарлик учун қидирилаётган шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
13 март 2024, 18:02

Фирибгарлик учун қидирилаётган шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган 35 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари сўралади.

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди
13 март 2024, 16:42

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди. У бунга қадар Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган.

Президент «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди
13 март 2024, 16:41

Президент «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди

Айрим вилоятларда «Янги Ўзбекистон» массивларини қуришда кечикиш кузатилмоқда. Президент 1 июлга қадар қурилиш ишларини жадаллаштириш ва 474 та уйни фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ берди. «Улкан марраларга эришиш учун уй-жой қурилиши ҳажмини ҳар йили 20 фоизга ошириб боришимиз керак, — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг