Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйлар томларининг камида 50 фоизи қуёш панеллари билан қопланади
17 феврал 2023, 11:42

Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйлар томларининг камида 50 фоизи қуёш панеллари билан қопланади

Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйлар томларининг бўш қисмининг камида 50 фоизига қуёш батареяларини ўрнатиш талаби жорий этилди. Бу ҳақда президент қарор қабул қилди.

2023 йилда 4300 МВтлик қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилиши режалаштирилмоқда
17 феврал 2023, 11:36

2023 йилда 4300 МВтлик қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2023 йилда умумий қуввати 4300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бунга 15,4 млрд доллар йўналтирилади. Ижтимоий объектлар ва давлат органлари биноларига бундай қурилмаларни ўрнатиш бўйича «Яшил энергия» компанияси ташкил этилмоқда.

Туркияда икки киши зилзиладан деярли 11 кун ўтиб вайроналар остидан қутқариб олинди
17 феврал 2023, 11:19

Туркияда икки киши зилзиладан деярли 11 кун ўтиб вайроналар остидан қутқариб олинди

Қаҳрамонмараш зилзиласидан 261 соат (10 кун 21 соат) ўтиб Антокия шаҳрида икки эркак вайроналар остидан тирик ҳолда қутқариб олинди. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, улар шифохонага етказилган.

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради
17 феврал 2023, 10:55

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Бухоро вилоятига боради. У ерда маҳаллалар ҳаёти, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишади. Шунингдек, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳудудни ривожлантириш масалалари муҳокамасида иштирок этади.

Самарқандда фуқаролар 1 млн долларга радиоактив қурилма сотганликда гумонланмоқда
17 феврал 2023, 10:27

Самарқандда фуқаролар 1 млн долларга радиоактив қурилма сотганликда гумонланмоқда

ДХХ ва Самарқанд вилояти ИИБ радиоактив ва заҳарли қурилмаларни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган фуқароларни аниқлагани айтилмоқда. Улар қурилмани 200 минг долларга сотаётган пайтда қўлга олингани айтилмоқда.

Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатган аҳоли рағбатлантирилади
17 феврал 2023, 10:10

Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатган аҳоли рағбатлантирилади

Ўзбекистонда уйларга кичик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури бошланади. 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонига панеллар ўрнатиш режалаштирилган. Ягона электр энергетика тизимига ўтказилган ҳар бир кВт/соат учун 1000 сўм субсидия ажратилади.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 410 сўмгача тушди
17 феврал 2023, 09:56

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 410 сўмгача тушди

Тижорат банклари 17 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 350 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 410 сўм.

Сурхондарёда 4 туп чинор кесганларга жиноят иши қўзғатилди
17 феврал 2023, 09:50

Сурхондарёда 4 туп чинор кесганларга жиноят иши қўзғатилди

Қизириқ туманидаги хўжаликда ўсувчанлигини йўқотмаган 4 туп катта ёшли чинор кесиб кетилди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 216 млн сўм зарар етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш прокуратурага юборилди.

Қамчиқ довони қарийб бир кундан кейин очилди
16 феврал 2023, 23:44

Қамчиқ довони қарийб бир кундан кейин очилди

Бир кун аввал ёпилган Қамчиқ довони бўйлаб автотранспортлар ҳаракати тикланди. Ўтган кун давомида айрим ҳудудларда қор массалари эриши кузатилди. Бундан ташқари, қор кўчкиларини мажбурий тушириш ишлари амалга оширилди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар
16 феврал 2023, 23:32

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни ривожлантириш ва «ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш» масалаларини муҳокама қилдилар.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 феврал 2023, 23:23

Жаҳон янгиликлари дайжести

Зилзила ҳудудида Туркия ССВ раҳбарининг оёқлари остида ёнаётган кўмир портлагани, ЖБ раҳбарининг муддатидан аввал истеъфога чиққани, Тожикистондаги қор кўчкиси оқибатида 15 кишининг ҳалок бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

16 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
16 феврал 2023, 22:00

16 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Вилоятларда мажбуран ўрнатилаётган қуёш панеллари, Қозоғистон билан маҳбусларни алишишга келишган Ўзбекистон, Афғонистонда вайрон бўлган Навоий ёдгорлигининг тикланиши, автомобилга навбатлар йўқ бўлиши учун бироз сабр қилишни сўраган «Ўзавтосаноат» раиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Туркиядаги зилзилалар Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? ПМТИ таҳлили
16 феврал 2023, 21:27

Туркиядаги зилзилалар Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? ПМТИ таҳлили

Туркиядаги вайронкор зилзила ва унинг оқибатлари ҳамкор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир кўрсатади. Хусусан, 2023 йилда ЯИМ ўсиши пасайиши, ташқи савдо тузилмаси баъзи ўзгаришларга учраши мумкин, деб ҳисоблайди ПМТИ мутахассислари.

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
16 феврал 2023, 20:40

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида 5 та автомобиль тўқнашди. Жабрланганлар йўқ.

Андижонда оқиб ўтувчи Қорадарё қирғоғи емирилди
16 феврал 2023, 18:13

Андижонда оқиб ўтувчи Қорадарё қирғоғи емирилди

Балиқчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё чап қирғоғининг 30 метр қисми емирилгани аниқланди. Ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги ва ФВБ масъуллари иштирокида ишчи гуруҳ тузилди. Ҳозирда қатор техникалар ёрдамида тош босиш ва тупроқ, шағал тўкиш ишлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон бокс бўйича Ҳиндистон ва Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатини бойкот қилмайди
16 феврал 2023, 18:11

Қозоғистон бокс бўйича Ҳиндистон ва Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатини бойкот қилмайди

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Ҳиндистон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини бойкот қилмайди. Қозоғистон бокс федерацияси раҳбари Кенес Ракишевнинг фикрича, ушбу турнир гарчи олимпия лицензияларини бермасада, тажриба ва амалиёт жиҳатидан муҳим.

Энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Ходжаев вазирликда ишини давом эттирмоқда
16 феврал 2023, 17:21

Энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Ходжаев вазирликда ишини давом эттирмоқда

Январь ойида фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олинган энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Ходжаев вазирликнинг қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида ишини давом эттирмоқда.

Тошкентдаги Milavitsa дўкони моделлар суратини витринага қайтарди
16 феврал 2023, 16:04

Тошкентдаги Milavitsa дўкони моделлар суратини витринага қайтарди

Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўкони моделлар суратини витринага қайтариб, уларнинг бир қисмини алмаштирди. Суратлар интернетдаги танқид ва туман ҳокимлиги билан ўтказилган «тушунтириш суҳбати»дан сўнг олиб ташланганди. Ҳокимлик эса дўконни суратларни олиб ташлашга мажбурламаганини билдирди.

Ўзбекистонда май ойидан IT бўйича President Tech Award танлови ўтказилади
16 феврал 2023, 15:12

Ўзбекистонда май ойидан IT бўйича President Tech Award танлови ўтказилади

Ўзбекистонда IT бўйича President Tech Award танлови май ойидан бошлаб ўтказилади. Унда 30 ёшгача бўлган ўзбекистонликлар бешта асосий, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганлар эса махсус йўналиш бўйича жамоавий иштирок этиши мумкин.

Қўйлиқ йўналишидаги автобуслар ва йўналишли таксиларнинг охирги бекати Food City`га кўчирилди
16 феврал 2023, 15:00

Қўйлиқ йўналишидаги автобуслар ва йўналишли таксиларнинг охирги бекати Food City`га кўчирилди

Қўйлиқ йўналишида ҳаракатланувчи автобус ва йўналишли таксиларнинг охирги бекати Food City`га кўчирилди. У ерда савдо мажмуасининг маъмурияти йўловчиларга қўшимча қулайликлар таклиф қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг