Фарғона горнизонида жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди
20 феврал 2023, 10:47

Фарғона горнизонида жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди

Шарқий ҳарбий округга қарашли гарнизонда режалаштирилган жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди. Бу вақтда шаҳар атрофида машғулотлар режасига мувофиқ жанговар техникалар ҳаракатланади. Синовларни маъсуллар кузатиб боради.

Тошкентда 2 та ЙТҲда 5 киши жароҳатланди
20 феврал 2023, 10:33

Тошкентда 2 та ЙТҲда 5 киши жароҳатланди

Сергели ва Юнусобод туманларида рўй берган 2 ЙТҲда жами 5 киши жароҳат олди. Машиналардан бири ёниб кетди. Ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Новза» метро бекатида савдо шохобчалари тикланади
20 феврал 2023, 10:25

«Новза» метро бекатида савдо шохобчалари тикланади

Тошкент метрополитенининг «Новза» бекатидаги пиёдалар ўтиш йўлагида савдо шохобчалари тикланади. Бекат шаҳарсозлик нормаларига жавоб бериши ва йўловчи оқимининг меъёридалиги сабаб танланган. Пандемияда фаолияти тўхтатилган шохобчаларни тадбиркорларга ижарага бериш бўйича аниқ тартиб ҳозирча йўқ.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 400 сўмгача тушди
20 феврал 2023, 10:16

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 400 сўмгача тушди

Тижорат банклари 20 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 285 — 11 340 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 400 сўм.

Пойтахт ИИББ хавфсиз туризмни таъминлашга кўнгиллиларни жалб қилмоқда
20 феврал 2023, 09:13

Пойтахт ИИББ хавфсиз туризмни таъминлашга кўнгиллиларни жалб қилмоқда

Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтга келган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун ёрдамчи сифатида кўнгиллиларни жалб қилмоқда. Бунда волонтёрлар бир нечта талабларга жавоб бериши керак бўлади.

Бектемирда рашк туфайли хотинини пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди
19 феврал 2023, 22:11

Бектемирда рашк туфайли хотинини пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди

2022 йилнинг кузида ўз хотинини «бир неча бор қилган хиёнатлари туфайли» 19 марта пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди. «Хотинимни бунақа йўл тутиши менга жуда ёмон таъсир қилди», — деди эркак суд залида.

Шавкат Мирзиёев Мисрга боради
19 феврал 2023, 16:57

Шавкат Мирзиёев Мисрга боради

Шавкат Мирзиёев 20−21 февраль кунлари Миср Араб Республикасида бўлади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Олий таълим вазири ректорларга талабаларни одобига кўра гуруҳларга ажратиш топшириғини бергани айтилмоқда
19 феврал 2023, 16:35

Олий таълим вазири ректорларга талабаларни одобига кўра гуруҳларга ажратиш топшириғини бергани айтилмоқда

Олий таълим вазири Иброҳим Абдураҳмонов барча ОТМ ректорларига талабаларни жиноятчиликка мойил, ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасида ва қоидаларга риоя этмайдиган каби гуруҳларга ажратиш топшириғини бергани айтилмоқда. «Шошилинч» топшириқ ижроси бўйича маълумотлар 3 кунда юборилиши сўралган.

Ҳафта бошида ҳарорат 18 даражагача илийди
19 феврал 2023, 12:39

Ҳафта бошида ҳарорат 18 даражагача илийди

Ўтган ёмғирли кунлардан сўнг Ўзбекистон бўйлаб ҳафта бошида ҳаво илишни бошлайди ва 18 даражагача кўтарилади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент вилоятида 23 ёшли ҳайдовчи «Волга»да каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди
19 феврал 2023, 12:32

Тошкент вилоятида 23 ёшли ҳайдовчи «Волга»да каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди

Зангиота туманида «Волга» автомобили ҳайдовчиси тезликни ошириб, бошқарувни йўқотиши оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди. 23 ёшли ҳайдовчи машинадан чиқолмай, сувда чўкиб вафот этди.

Тошкентдаги ички кийимлар дўконини танқид қилган блогер диний контенти учун жаримага тортилди
19 феврал 2023, 12:24

Тошкентдаги ички кийимлар дўконини танқид қилган блогер диний контенти учун жаримага тортилди

Ички кийимлар дўконини танқид қилган чирчиқлик блогер жаримага тортилди. Бу ишни «ўзининг диний қарашларидан келиб чиқиб» қилганини айтган фуқарога тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тушунтирилди. Пойтахт ИИББ жамиятда ўзини тутиш қоидалари ва қонунчиликка итоаткор бўлишга чақирди.

Тошкентда 35 туп дарахтни кесиб ташлаганларга жиноят иши қўзғатилди
19 феврал 2023, 11:59

Тошкентда 35 туп дарахтни кесиб ташлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида фирмага берилган ҳудудда 35 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 196 млн сўм зарар етгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб қочиб кетди
19 феврал 2023, 11:55

Қашқадарёда Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб қочиб кетди

Яккабоғ туманида Gentra автомобили ҳайдовчиси пиёдани уриб қочиб кетди. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этди. Тезкор суриштирув давомида ЙТҲни 27 ёшли йигит содир этгани аниқланди.

Тошкент вилоятида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди
18 феврал 2023, 23:52

Тошкент вилоятида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида бир оиладан тўрт киши ҳалок бўлди, яна уч нафари касалхонага ётқизилди. Ўлим сабаби озиқ-овқат ёки ис газидан заҳарланиш бўлиши мумкин. Текширув учун овқат қолдиқларидан намуналар олинди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 феврал 2023, 23:22

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркияда қидирув-қутқарув ишларининг тўхтатилаётгани, АҚШдаги компаниянинг 100 нафардан зиёд болани хавфли ишларга жалб қилгани, Париждаги савдо марказида эркак ўзини юқори қаватдан ташлаб юборгани оммавий саросимага сабаб бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди, 2 ҳайдовчи жабрланди
18 феврал 2023, 21:48

Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди, 2 ҳайдовчи жабрланди

Тошкентнинг Амир Темур кўчасида яна бир йирик ЙТҲ содир бўлди — бирданига тўртта автомобиль тўқнашди, улардан бири ёниб кетди. Икки ҳайдовчи жароҳатланган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари зилзиладан жабр кўрган Хатай вилоятига ташриф буюрди
18 феврал 2023, 21:10

Ўзбекистон ТИВ раҳбари зилзиладан жабр кўрган Хатай вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Бахтиёр Саидов Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган, этник ўзбеклар истиқомат қиладиган Овакент қишлоғига ташриф буюрди. У Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан ҳам учрашди.

Эски-Жува бозорида сотувчи аёл ҳамкасбининг қулоғини тишлаб, узиб олди
18 феврал 2023, 16:35

Эски-Жува бозорида сотувчи аёл ҳамкасбининг қулоғини тишлаб, узиб олди

Тошкентдаги Эски-Жува бозорида сотувчи аёллар ўртасида юзага келган ўзаро жанжал вақтида 29 ёшли аёл ҳамкасбини дўппослаб, қулоғининг бир қисмини тишлаб, узиб олди. ЖИБ Шайхонтоҳур тумани суди томонидан ҳамкасбининг қулоғини тишлаган аёлга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

1 апрелдан Тошкент жамоат транспортида мослашувчан тарифлар жорий этилади
18 феврал 2023, 15:26

1 апрелдан Тошкент жамоат транспортида мослашувчан тарифлар жорий этилади

Тошкент шаҳрида 1 апрелдан жамоат транспортида йўл ҳақи тўлашнинг мослашувчан тизими (1 соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тарифлар) жорий этилиши режалаштирилмоқда. Электрон тўловлар учун чегирмалар қўлланади.

Navruz Group уй-жойларни сотиб олиш бўйича кенг кўламли молиявий хизматларни таклиф қилади
18 феврал 2023, 15:00

Navruz Group уй-жойларни сотиб олиш бўйича кенг кўламли молиявий хизматларни таклиф қилади

Ҳозирда Navruz турар-жой мажмуасида жойлашган хонадонларни қулай шартларда харид қилиш мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг