16 февраль куни тушдан кейин Тошкентнинг Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчаси Талабалар кўчасида бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди пойтахт ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

авария, йўл-транспорт ҳодисаси, тошкент

Spark, Damas, Cobalt ва иккита Lacetti иштирокидаги тўқнашувида ҳеч ким жабрланмади. Машиналар турли даражада шикастланган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳодиса сабаби маълум қилинмаган. Ҳолат юзасидан Тошкент ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.