Андижон ва Навоий вилоятларида аҳоли қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ҳокимликлар жараён «фақат тавсия сифатида» ва «ҳеч бир мажбурловларсиз» кечаётганини билдирди. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, «рационал ҳаракат онгли ва онгсиз равишда обрўсизлантирилмоқда».

Ўзбекистон Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича келишувни тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш бўйича келишувни маъқуллади

Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳозирда Қозоғистонда 486 нафар ўзбекистонлик қамоқда сақланаётгани айтилди. Ўзбекистонда эса 20 нафар қозоғистонлик маҳкум бор.

Ўзбекистонда маҳкумларнинг жазони ўташ давридаги меҳнати пенсия тайинлашда ҳисобга олинади

Президент имзоланган қонун билан энди озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Афғонистон Мозори Шарифда вайрон бўлган Навоий ёдгорлигини тиклаш чораларини кўради — Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорликлари вайрон қилинганига муносабат билдирди. Афғонистон томони билан боғланган вазирлик бу вандализм «номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати» эканини билдириб, ёдгорликларни тиклаш чоралари кўрилишини маълум қилди.

«Автомобилга навбатлар йўқ бўлади, фақат озгина сабр қилинг» — «Ўзавтосаноат» раҳбари

«Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқов автомобилни навбатсиз олиш учун «шапка»ни қонунийлаштиришга қарши эканини маълум қилди. Унинг фикрича, навбатлар муаммосини фақат ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан енгиш мумкин. Компания 2023 йилда ярим миллион автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Намангандаги цехда содир бўлган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Наманган туманидаги чўян қуйиш цехида содир бўлган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Яна бир ишчи тан жароҳати олди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қорақалпоғистондаги ЙТҲда 28 ёшли йигит вафот этди

Амударё туманида Damas ва Lacetti ўртасида бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti бошқарувидаги 28 ёшли йигит вафот етди. Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси эса оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Марказий Осиё давлатлари вазирлари қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишни муҳокама қилди

Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари соҳа самарадорлигини ошириш, уни модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилди. Бунинг учун ҳам ички, ҳам ташқи манбалардан йирик молиявий инвестициялар талаб этилиши айтилди.

Хоразмнинг икки туманига ҳокимлар тайинланди

Зафар Абдримов Ҳазорасп туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Шунингдек, аввал Урганч тумани прокурори бўлган Руслан Жуманиязов Янгибозор туманига ҳоким бўлди.

Фарғона водийсида газ «заправка»лари босқичма-босқич очилиши мумкин

Энергетика вазирлиги маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ҳафта охиригача водий вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятини босқичма-босқич тиклаш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Ходжаев вазирликда ишини давом эттирмоқда

Январь ойида фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олинган энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Ходжаев вазирликнинг қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида ишини давом эттирмоқда.

Қамчиқ довонида қор кўчди, аввалроқ транспорт ҳаракати тўхтатилганди

«Тошкент-Ўш» йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида қор кўчкилари содир бўлди. Ҳозирда йўллар тозаланмоқда, йўловчилар учун иситиш пунктлари ташкил этилди. Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.

2022 йилда Ўзбекистонда 5,1 млн киши хорижга саёҳат қилди

Ўзбекистонлик сайёҳлар сони йил давомида икки бараварга кўпайиб, 5,16 млн кишига етди. Саёҳатлар учун энг машҳур йўналишлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари бўлди.

Ўзбекистонда май ойидан IT бўйича President Tech Award танлови ўтказилади

Ўзбекистонда IT бўйича President Tech Award танлови май ойидан бошлаб ўтказилади. Унда 30 ёшгача бўлган ўзбекистонликлар бешта асосий, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганлар эса махсус йўналиш бўйича жамоавий иштирок этиши мумкин.

Тошкентдаги Milavitsa дўкони моделлар суратини витринага қайтарди

Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўкони моделлар суратини витринага қайтариб, уларнинг бир қисмини алмаштирди. Суратлар интернетдаги танқид ва туман ҳокимлиги билан ўтказилган «тушунтириш суҳбати»дан сўнг олиб ташланганди. Ҳокимлик эса дўконни суратларни олиб ташлашга мажбурламаганини билдирди.