Тошкентдаги Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги мавжуд тирбандликларни олдини олиш ва Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўл ўтказгич қуриш ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан 2023 йилнинг 12 январь кунидан бошлаб Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ва 8И, 9И, 25 М, 61 М, 55 М, 73 М, 99 М, 170 М, 191 М, 195М-сонли йўналишли таксиларининг ҳаракати Food City савдо мажмуаси автошоҳбекатигача узайтирилди.

Шунингдек, Food City маъмурияти йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Food City савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати йўналишида ҳаракатланувчи 15 та жадвал асосида бепул автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилиши ва барча мижозлар бепул чой билан кутиб олинишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Food City ташриф буюрувчиларга қулай муҳитда сифатли маҳсулотларни ҳарид қилишни таклиф қилади.

реклама

Янги Қўйлиқ деҳқон бозори Food City савдо мажмуасида ҳар қандай об-ҳаво шароитида: ёмғир, қор, жазирама иссиқ ва совуқда харид қилиш қулайдир. Ушбу қиш кунларида мажмуа биноси қулай ва иссиқ. Бозор ичида харидлар қилиш учун сизга ноқулай об-ҳаво тўсқинлик қилмайди.

Кўпгина очиқ бозорларда совуқ кунларда маҳсулотлар одатда музлаб қолади ва бундай об-ҳавода улар кўпинча сифатсиз ҳолатга келиб қолади. Food City савдо мажмуасида эса маҳсулотлар сифати сақланган ҳолда сотилади. Бу ерда маҳсулотларнинг кенг ассортименти мавжуд.

реклама

Мажмуа раҳбарияти ҳар доим истеъмолчилар учун мақбул нархларни белгилайди, сотувчилар учун эса қулай шароитларни яратади, уларни турли акциялар билан рағбатлантиради, энг яхшиларини эса махсус совғалар билан тақдирлайди.

реклама

Food City савдо мажмуаси шинам ва қулай бинога эга. У ерда уч турдаги омборхона мавжуд: қуруқ, музлатгичли ва совутгичли. Шунинг учун маҳсулотлар ҳар қандай об-ҳавода, ҳатто шундай совуқ кунларда ҳам ўзининг сифатини сақлаб қолади.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш учун бепул аравачалар тақдим этилади, уларда харид қилинган маҳсулот ва буюмларни автомобиль ёки автобус бекатигача олиб бориш мумкин.

реклама

Автомобиль билан келганлар учун 24 соатлик катта автотураргоҳ мавжуд. Ушбу автотураргоҳнинг ҳажми: юк машиналари учун — 400 та, автомобиллар учун — 3000 та жойдан иборат. Узоқ ҳудудлардан келган ҳайдовчилар ва савдогарлар учун Food City савдо мажмуаси барча қулайликларга эга туну-кун хизмат кўрсатувчи меҳмонхона хизматини таклиф этади.

Телефон: (+998) 55−500−00−04.

Telegram: t.me/foodcityuz
Сайт: f-city.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.