17 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда унинг матбуот котиби хабар берди.

Сафар давомида давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шунингдек, янги лойиҳаларни ишга тушириш, вилоятни ривожлантириш бўйича муҳим масалаларни муҳокама қилади.

Ўтган ҳафта президент Жиззах вилоятига ҳам ташриф буюрганди.