Туркиядаги зилзила қурбонлари сони қарийб 36,2 минг нафарга етди

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 36 187 нафарга етди, деб маълум қилди Табиий офатларни бошқариш бошқармаси (AFAD).

«Зилзилалар натижасида 36 187 киши ҳалок бўлди, табиий офатдан жабр кўрган 216 347 киши бошқа вилоятларга эвакуация қилинди», — дейилади бошқарма хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, жароҳатланганлар сони 108 068 нафарни ташкил қилади


Турк қизи вайроналар остида 11 кундан кейин қутқарилди

Қутқарувчилар Туркия жануби-шарқидаги зилзиладан 248 соат ўтиб, вайроналар остидан бир қизни тириклайин чиқаришга муваффақ бўлди, деб хабар берди ТРТ.

«Қиз зилзиладан 248 соат ўтиб, Қаҳраманмараш шаҳрининг Каябаши туманидаги вайроналар остидан тирик ҳолда олиб чиқилди», — дейилади телеканал хабарида.


Зилзила содир бўлган ҳудудда Туркия соғлиқни сақлаш вазирининг оёқлари остида кўмир портлади

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари зилзила содир бўлган ҳудудда шифокорлар билан гаплашаётган пайтда ёнаётган кўмир портлаб кетди, деб хабар бермоқда AHaber телеканали.

жаҳон янгиликлари

«Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа тиббиёт ходимлари билан гаплашаётганда ўчоқ ичида кўмир портлади», — дейилади хабарда.

Телеканал маълумотларига кўра, вазирнинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солгани йўқ.


Хорватияда 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди

Европа Ўртаер денгизи сейсмологик маркази (EMSC) маълумотларига кўра, Хорватияда 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила UTC вақти билан 9:47 да қайд этилган. Зилзила эпицентри 141 минг аҳоли истиқомат қиладиган Риека шаҳридан 36 километр жануби-шарқда жойлашган. Ўчоқ 10 километр чуқурликда жойлашган.

Кейинчалик магнитудаси 2,0 дан 1,6 гача бўлган учта афтершок зилзилалар содир бўлди.


Тожикистонда қор кўчкиси қурбонлари сони 15 кишига етди

Тожикистонда қор кўчкиси қурбонлари сони 15 кишига етди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда «Мир24» мамлакат Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасига таяниб хабар берди.

Табиий офат тўртта турар-жой биносини бутунлай бузиб ташлади, 22 тасини қисман вайрон қилди.

Кўчки чоршанба куни эрталаб тушди. Ҳодиса иссиқ ҳаво ва кучли ёмғир туфайли содир бўлди. 10 нафар йўловчиси бўлган автобус ҳам қор остида қолган. Одамлар тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган. Аммо оламдан ўтганлар ҳам бор.


Жаҳон банки раҳбари муддатидан олдин истеъфога чиқиш ниятини маълум қилди

Жаҳон банки президенти Девид Малпас чоршанба куни ўз ваколати тугашига бир йил қолганида истеъфога чиқиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Синьху ташкилот баёнотига таяниб хабар қилди.

Жаҳон банки раҳбари тўрт йилдан ортиқ фаолият юритганидан сўнг молия йили охиригача (30 июнь) ўз лавозимини тарк этади, дея хабар беради Жаҳон банки.

Девид Малпас ушбу лавозимга АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп маъмурияти даврида кўрсатилган эди.


Германияда бир нечта аэропортларнинг сайтлари ишламай қолди

Германиянинг Дортмунд, Эрфурт, Дюсселдорф ва Нюрнберг аэропортларининг сайтлари ишламай қолди, дея хабар берди РИА Новости.

жаҳон янгиликлари

Пайшанба куни эрталабдан бошлаб ушбу шаҳарлар аэропортларининг сайтларига кираётганда, ушбу саҳифалар ҳозирда ишламаётганлигини кўрсатадиган хатолик пайдо бўла бошлаган.

Шу ҳафта бошида Lufthansa рўйхатдан ўтиш компьютер тизимида носозлик юз берди ва бу бутун дунё бўйлаб парвозлар 24 соатга кечиктирилишига сабаб бўлди. Авиакомпания вакилларининг сўзларига кўра, носозликлар сабаби Deutsche Telekom кабелининг шикастланиши бўлган, боиси провайдер Франкфуртда ўз тармоғида қурилиш ишларини олиб бораётган эди. Бироқ кейинроқ Killnet гуруҳининг россиялик хакерлари тизимдаги қоидабузарликлар уларнинг фаолияти билан боғлиқлигини маълум қилди.


АҚШ «Шимолий оқим»га зарар етказганлик борасидаги айбловларни рад этади

АҚШ Россиянинг «Шимолий оқим» табиий газ узатиш тизимига путур етказганлик айбловларини рад этади ва терговни воқеа юрисдикциясида бўлган мамлакатларга қолдиради, дея хабар қилди РИА Новости Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс сўзларига таяниб.

«Бу „Шимолий оқим“ билан, яъни „Шимолий оқим“ портлаши билан боғлиқ воқеалар ортида АҚШ тургани ҳақидаги соф дезинформация. Биз бу хабарни Россия расмийлари ишлаб чиқараётган ёлғонларга қарши туриб доимо айтамиз ва буни ҳар қандай шаклда қилишда давом этамиз» деди Прайс брифингда.

Америкалик журналист Сеймур Херш аввалроқ суриштирув мақоласини ёзиб, унда АҚШ маъмурияти ва Норвегия ҳукуматини ўтган йили Россиядан Германия ва бошқа Европа мамлакатларига газ етказиб беришни тўхтатиб қўйган қувурлар бўйича саботаж қилишда айблаган эди.


Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакетини тайёрлади

Европа комиссияси Россия ва Эроннинг дрон етказиб берувчиларига қарши санкцияларнинг ўнинчи пакетини ишлаб чиқди, шунингдек, Москвага илғор технологияларни сотиб олишни тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Синьхуа чоршанба куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенга таяниб маълум қилди.

11 млрд евродан ортиқ қийматдаги экспорт тақиқлари Россия иқтисодиёти учун муҳим бўлган технологик ва саноат товарларига қаратилган бўлиб, мамлакат учинчи мамлакатлардан жўнатиш орқали ололмайди, деди у.

Тақиқ электроника, махсус транспорт воситалари, машина қисмлари, юк ва реактив двигатель қисмлари, шунингдек, ҳарбийлар томонидан ишлатилиши мумкин бўлган қурилиш сектори учун антенналар ёки кранлар каби маҳсулотларга тааллуқлидир.

Янги санкциялар пакетининг бир қисми, шунингдек, Россияга икки мақсадли товарлар ва илғор технологияларни экспорт қилишни тақиқлашдир. Еврокомиссия Россия қурол тизимларида қўлланилиши мумкин бўлган 47 та электрон компонентлар бўйича экспорт назоратини жорий этишни, шунингдек, нодир тупроқ материаллари ва термал тасвирларни етказиб беришни чеклашни таклиф қилмоқда.


АҚШ ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради, ҳеч ким тирик қолмади

АҚШнинг Алабама штати Хантсвилл шаҳри яқинида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда BNO News маҳаллий ҳокимият органлари ва гувоҳларга таяниб.

Маълум қилишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан 15:00 атрофида содир бўлган. Вертолёт Харвест туманидаги шоссега қулаган, машиналар эса жабрланмаган. Ерга урилганидан кейин машина аланга ичида қолган. Гувоҳлар ҳалокат жойидан қуюқ қора тутун кўтарилаётгани акс этган кадрларни чоп этишмоқда. Хабар қилинишича, ёнғин тезда бартараф этилган.

Маҳаллий тиббий хизматлар маълумотларига кўра, омон қолганлар йўқ. Айни пайтда, бортдаги одамлар сони ҳали аниқланмаган. Медисон округи шерифининг маълум қилишича, расмийлар ҳалокат жойига етиб борган.