Андижон вилояти Балиқчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё чап қирғоғининг 30 метр қисми емирилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят ФВБ, вилоят Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳ тузилган.

Хусусан, 4 дона экскаватор, 6 дона самосвал, 4 дона бошқа турдаги оғир техникалар жалб қилиниб, 250 метр куб тош босиш ишлари, 520 метр куб тупроқ, шағал тўкиш ишлари олиб борилмоқда.

«Юз берган ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Аҳоли ҳонадонларига хавф солмайди», — дейилади хабарда.