Ўзбекистонда референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошланди
19 апрель 2023, 10:37

Ўзбекистонда референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошланди

19 апрелдан Ўзбекистоннинг янги Конституциясини қабул қилиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Унда референдум куни айрим сабабларга кўра яшаш манзилида бўлмайдиган фуқаролар қатнашиши мумкин. Овоз бериш тартиби ҳақида батафсил.

1 майдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади
19 апрель 2023, 10:29

1 майдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади

Ўзбекистонда 1 майдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади: ҳужжатсиз юриш — 330 минг сўм; «қизил»да ўтиш — 660 минг сўм; телефонда гаплашиш — 990 минг сўм; маст ҳолда рулга ўтириш ва рухсатсиз «тонировка» — 8 млн 250 минг сўм.

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
19 апрель 2023, 10:26

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Шунқор Худойбердиев эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистонда маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади
19 апрель 2023, 10:06

Ўзбекистонда маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Президент имзолаган қонун билан маъмурий жарималарнинг 50 фоизини 15 кун ичида, 70 фоизини 30 кун ичида тўлаганлар унинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Бироқ шундай ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилганда ёки протест билдирилганда чегирма қўлланилмайди.

Аэровокзал яқинида тўхташга фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат берилади
19 апрель 2023, 09:59

Аэровокзал яқинида тўхташга фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат берилади

Ҳукумат қарори билан аэровокзал яқинида тўхташ фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади. Бошқа транспортлар эса тураргоҳ ва тўхташ жойларига йўналтирилади. Эстакададан фойдаланишда енгил автомобиллар 5 дақиқагача, автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқагача тўхтаб туриши мумкин бўлади.

Банкларда доллар курси бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди
19 апрель 2023, 09:51

Банкларда доллар курси бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

Тижорат банклари 19 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 380 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 430 — 11 495 сўм.

Кичик лойиҳалар Ўзбекистон табиати ва тараққиётига қандай ёрдам беради?
18 апрель 2023, 23:29

Кичик лойиҳалар Ўзбекистон табиати ва тараққиётига қандай ёрдам беради?

Чорва молларининг ҳаддан зиёд кўп боқилиши, суғориш қудуқларининг бурғуланиши, ўғитлар, дарахт таналарини бетонлаш — барчаси табиий экотизимларга катта хавф туғдиради. ГЭФ Кичик грантлар дастури 15 йилдан бери кичик лойиҳалар атроф-муҳитни қандай яхшилаши мумкинлигини кўрсатиб келмоқда.

18 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 апрель 2023, 22:00

18 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Сурхондарёда ўқитувчиларни дўппослаган эркак, пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар, Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар, Олмалиқда 9 қаватли уйни сифатсиз қураётган пудратчи жаримага тортилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентда Cobalt ва Captiva тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
18 апрель 2023, 21:11

Тошкентда Cobalt ва Captiva тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Учтепа туманида Cobalt ва Captiva машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда иккала ҳайдовчи ҳам шифохонага олиб кетилди, бир йўловчи ҳалок бўлди.

G7 давлатлари ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё муаммоларини ҳал қилишда ҳамкорлик қилади
18 апрель 2023, 19:04

G7 давлатлари ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё муаммоларини ҳал қилишда ҳамкорлик қилади

«Катта еттилик» (G7) ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари дуч келаётган муаммоларни, жумладан «Россиянинг агрессив уруши оқибатлари, Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлаштирувчи таъсири, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигининг етарли эмаслиги» кабиларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Тошкентда наркотик сотувчи интернет дўконлар рекламасини тарқатган шахс қўлга олинди
18 апрель 2023, 17:33

Тошкентда наркотик сотувчи интернет дўконлар рекламасини тарқатган шахс қўлга олинди

Учтепа тумани ИИБ ходимлари уйлар деворларига наркотик моддаларни сотадиган онлайн дўконлар флаерини жойлаштириб юрган шахсни қўлга олди. У 2022 йил кузидан буён шу иш билан шуғулланаётганини билдирди.

Сурхондарёда ўқитувчиларни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
18 апрель 2023, 17:07 2

Сурхондарёда ўқитувчиларни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Узун туманидаги 31-мактабда ўқитувчиларни дўппослаган шахс ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Вазир Ҳилола Умарова ҳолатга муносабат билдириб, видео эълон қилди.

Самарқандда болани мунтазам калтаклаб келган энага 5 йилга қамалди
18 апрель 2023, 17:02

Самарқандда болани мунтазам калтаклаб келган энага 5 йилга қамалди

Самарқанд шаҳрида болани мунтазам дўппослаб келган энага 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Боланинг қовурғалари синиб силжиган, ундаги жароҳатлар ҳаёт учун ўта хавфли деб баҳоланган.

ЎФА «Бунёдкор» — «Насаф» учрашувида юз берган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда
18 апрель 2023, 16:43

ЎФА «Бунёдкор» — «Насаф» учрашувида юз берган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси «Бунёдкор» ва «Насаф»ўртасидаги учрашувда ҳакам қарорларидан норозилик ортидан юзага келган можарони ўрганмоқда.

Сурхондарёда ўқитувчилар бир эркак томонидан дўппослангани айтилмоқда
18 апрель 2023, 16:29

Сурхондарёда ўқитувчилар бир эркак томонидан дўппослангани айтилмоқда

Узун туманидаги мактабда бир эркак ўқитувчиларни дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётгани, Бош прокуратура эса ўрганиш натижалари қонун доирасида кўриб чиқилишини билдирди.

ЎФА — ёшлар терма жамоаси аъзоси Шахриёр Жабборовнинг футболдан вақтинча четлатилгани ҳақида
18 апрель 2023, 15:32

ЎФА — ёшлар терма жамоаси аъзоси Шахриёр Жабборовнинг футболдан вақтинча четлатилгани ҳақида

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборов допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлатилганди. ЎФА текширув ҳали якунланмагани, унинг эҳтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганилаётганини билдирди.

Самарқандда ўрмон хўжалиги ерини $25 мингга сотишга уринган фуқаро ушланди
18 апрель 2023, 15:15

Самарқандда ўрмон хўжалиги ерини $25 мингга сотишга уринган фуқаро ушланди

Оқдарё туманида фуқаро ўрмон хўжалигининг 3 гектар ерини 25 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. Гумонланувчи харидордан 10 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди
18 апрель 2023, 15:14

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди. Январь ойи охирида Анвар Умаров ишдан бўшатилганидан кейин бу лавозим бўш қолган эди.

Марказий банк қатор тўловлар бўйича олинадиган комиссиянинг энг юқори миқдорини белгилашни таклиф қилмоқда
18 апрель 2023, 13:48 1

Марказий банк қатор тўловлар бўйича олинадиган комиссиянинг энг юқори миқдорини белгилашни таклиф қилмоқда

Марказий банк аҳолидан чипталар, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишда олинадиган комиссияларнинг энг юқори миқдорини БҲМнинг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (60,6 минг сўм) белгилашни таклиф қилмоқда.

Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус сотиб олинади
18 апрель 2023, 13:12

Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус сотиб олинади

ЕТТБ ажратаётган маблағлар ҳисобига Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус олиб келинади. 95 млн долларлик лойиҳа 2 босқичда амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг