Шавкат Мирзиёев 28 март куни иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Ушбу ўзгариш билан Ўзбекистон базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ҳам 1 майдан 330 минг сўмни ташкил этади. Қуйида 1 майдан ўзгарадиган жарималар миқдори ҳавола этилади.

Жарималарни ҳисоблаш тартиби Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддаларида белгилаб қўйилган. Бунда ҳисоб-китоблар БҲМга нисбатлаб амалга оширилади.

Хусусан, хавфсизлик камарини тақмаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми, яъни 165 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шунингдек,

  • техник кўрикдан ўтказилмаган, тиббиёт қутичаси ва бошқа фавқулодда вазиятларда ишлатиладиган воситалари бўлмаган автомобилни бошқариш — 165 минг сўм;
  • автомобилни ҳужжатсиз бошқариш — 330 минг сўм;
  • қизил чироқдан ўтиш — 660 минг сўм;
  • тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш (нотўғри парковка) — 660 минг сўм;
  • шатакка олиш қоидаларини бузиш — 1 миллион 650 минг сўм;
  • бошқарув вақтида телефондан фойдаланиш — 990 минг сўм;
  • давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш — 1 миллион 650 минг сўм;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш — 1 миллион 650 минг сўм;
  • тезликни ошириб юбориш (20 км/с гача) — 330 минг сўм;
  • тезликни ошириб юбориш (20−40 км/с) — 1 миллион 650 минг сўм;
  • тезликни ошириб юбориш (+40 км/с) — 2 миллион 970 минг сўм;
  • (бошқа фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилган ҳолда) қарама-қарши томонда ҳаракатланиш — 3 миллион 300 минг сўм;
  • транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш — 8 миллион 250 минг сўм жарима ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш;
  • қорайтирилган ойнали (рухсатсиз «тонировка»), шунингдек, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан рухсатсиз фойдаланиш — 8 миллион 250 минг сўм.

Маълумот учун, президент имзолаган қонун билан 1 майдан маъмурий жарималарнинг 50 фоизини 15 кун ичида, 70 фоизини 30 кун ичида тўлаганлар унинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Бироқ шундай ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилганда ёки протест билдирилганда чегирма қўлланмайди.

Жарималарни қандай текшириш мумкин?

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар мавжудлигини турли йўллар орқали кузатиш мумкин, «Газета.uz» улар ҳақида батафсил тўхталган.

SMS орқали. Жаримани текширишнинг энг осон йўли (авторизация ва рўйхатдан ўтмасдан) — «автомобиль рақами» бўшлиқ «техпаспортнинг серияси ва рўйхатга олиш рақами» форматида 8860 рақамига SMS юборилади. Мисол: 01А123АА ААС1234567.

Хизмат UMS, Ucell, Uztelecom ва Beeline абонентлари учун ишлайди. Кирувчи SMS нархи 210 сўм. Жавоб дарҳол тақдим этилади.

жарималар, йўл ҳаракати қоидалари

Ягона давлат хизматлари портали (ЯДХП) орқали. Агар сиз порталдан биринчи марта фойдаланаётган бўлсангиз, рўйхатдан ўтишингиз керак (my.gov.uz), кейин машина ҳақидаги маълумотларни киритинг: давлат рақами, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг серияси ва рақами (техпаспорт), суғурта компанияси ва полис рақами.

Автотранспорт воситаси тизимга қўшилганидан сўнг сиз «Автомобиль тўғрисида маълумот» саҳифасида йўл ҳаракати жарималарини бепул кузатишингиз мумкин. Улар ЙҲХББ маълумотлар базасида пайдо бўлгандан сўнг дарҳол бу ерда кўрсатилади.

жарималар, йўл ҳаракати қоидалари

Тўлов иловаларида. Click ёки PayMe ва бошқа тўлов иловаларида «Жарималар мониторинги» хизматини ёқтириш мумкин. Аввал автомобилни қўшиш керак: давлат рақами, техпаспортнинг серияси ва рўйхатга олиш рақами ва телефон рақамини кўрсатиш керак. Тизимда ушбу машина учун жарималар пайдо бўлганда, смартфонга SMS-хабар келади.

Муҳим: битта телефон рақамига фақат битта машина бириктирилиши мумкин. Хизмат нархи ойига 2000 сўм.

жарималар, йўл ҳаракати қоидалари

ЙҲҚни бузганлик учун жаримани тўлаш

Агар жарима буйруқ чиқарилган кундан бошлаб биринчи 15 кун ичида тўланса, 30% чегирма олиш мумкин. Масалан, қизил чироқда тўхтамаслик учун жарима миқдори 540 минг сўм (БҲМнинг икки баравари) бўлса, у ҳолда жаримани тўлаш учун дастлабки 15 кунда 378 минг сўм тўлаш кифоя. Чегирма автоматик равишда ҳисобланади.

Чегирма қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

  • маъмурий ҳуқуқбузарлик учун суд томонидан жарима солиниши;
  • жарима солиш тўғрисидаги буйруқ устидан шикоят қилиш ёки норозилик билдириш;
  • маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил ичида бир хил қоидабузарликни такроран содир этиш.

Жаримани тўлаш учун жарима бўйича қарорнинг рақамини ва миқдорини билиш кифоя. Бу маълумотларни почта орқали олинган жарима тўғрисидаги буйруқнинг қоғоз нусхасидан ёки SMS-хабардан олиш мумкин. Қарор рақамига мисол: RR21413047652.

Тўлов иловаси орқали. Кўпгина тўлов иловаларида «ЙҲХББ жарималари» бўлими мавжуд. Бунда қарор рақамини киритиш кифоя, шундан сўнг тўлов миқдори (агар қарор чиқарилган кундан бошлаб 15 кундан ошмаган бўлса, чегирма ҳисобга олинган ҳолда), машина эгасининг исми шарифи ва қоидабузарлик тури пайдо бўлади.

жарималар, йўл ҳаракати қоидалари

Банк кассасида. Тўлов учун Ўзбекистондаги исталган банк (филиал) кассасига мурожаат қилиб, жарима қарорини тақдим этиш мумкин. Жаримани ҳар қандай қулай усулда тўлаш мумкин.

Туман ЙҲХБда. Ҳар бир туманнинг ЙҲХБсида жарима тўлаш мумкин бўлган касса бор.

Жарима тафсилотларини билиш ёки унга норозилик билдириш

Агар сиз жарима хатолик билан белгиланган деб ҳисобласангиз, ЙҲХДХга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин: (+998) 71−254−22−16.

Агар жарима тўғрисидаги буйруқ video.yhxbb.uz портали орқали чиқарилган бўлса, қоидабузарлик видеосини ушбу порталнинг ўзида кўриш мумкин. Бу учун қидирув саҳифасида автомобилнинг давлат рақамини ёки буйруқ рақамини кўрсатиш кифоя. Қидирув натижасида тизимда мавжуд бўлган барча қоидабузарликлар видеолари кўрсатилади.

жарималар, йўл ҳаракати қоидалари

Агар сиз жарима билан рози бўлмасангиз ёки қоидабузарлик видеосини шахсан кўришни хоҳласангиз шаҳар, туман ёки вилоят ИИБ ЙҲХБга мурожаат қилишингиз мумкин.