Ўзбекистонда сўнгги уч ойда салкам 14 минг киши судланди

2023 йилнинг ўтган уч ойи мобайнида 13 907 нафар киши судланди. Шундан 3 707 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 2022 йилда эса 56 542 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан 14 081 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Сурхондарёда ўқитувчиларни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Узун туманидаги 31-мактабда ўқитувчиларни дўппослаган шахс ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда болани мунтазам калтаклаб келган энага 5 йилга қамалди

Самарқанд шаҳрида болани мунтазам дўппослаб келган энага 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Боланинг қовурғалари синиб силжиган, ундаги жароҳатлар ҳаёт учун ўта хавфли деб баҳоланган.

ЎФА «Бунёдкор» — «Насаф» учрашувида юз берган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси «Бунёдкор» ва «Насаф»ўртасидаги учрашувда ҳакам қарорларидан норозилик ортидан юзага келган можарони ўрганмоқда.

ЎФА — ёшлар терма жамоаси аъзоси Шахриёр Жабборовнинг футболдан вақтинча четлатилгани ҳақида

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборов допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлатилганди. ЎФА текширув ҳали якунланмагани, унинг эҳтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганилаётганини билдирди.

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди. Январь ойи охирида Анвар Умаров ишдан бўшатилганидан кейин бу лавозим бўш қолганди.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Бобур Усманов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар президент Администрациясида ишлаган.

Марказий банк қатор тўловлар бўйича олинадиган комиссиянинг энг юқори миқдорини белгилашни таклиф қилмоқда

Марказий банк аҳолидан чипталар, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишда олинадиган комиссияларнинг энг юқори миқдорини БҲМнинг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (60,6 минг сўм) белгилашни таклиф қилмоқда.

Олмалиқда 9 қаватли уйни сифатсиз қураётган пудратчи жаримага тортилди

Олмалиқ шаҳрида қурилаётган 9 қаватли уйнинг сифати танқид қилингач, ҳудудда ўрганиш ўтказилди. Объектда кўплаб меъёрий талаблар бузилгани аниқланди. Ҳозирда қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган, пудратчи маъмурий жаримага тортилди.

AnadoluJet Анқара ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

Туркиянинг AnadoluJet авиакомпанияси Анқара-Тошкент-Анқара йўловчи йўналишини йўлга қўйди. Ўзбекистонга биринчи рейс билан 160 нафар йўловчи учиб келди.

Журналист ва ёзувчи Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди.

Тошкентда наркотик сотувчи интернет дўконлар рекламасини тарқатган шахс қўлга олинди

Учтепа тумани ИИБ ходимлари уйлар деворларига наркотик моддаларни сотадиган онлайн дўконлар флаерини жойлаштириб юрган шахсни қўлга олди. У 2022 йил кузидан буён шу иш билан шуғулланаётганини билдирди.