18 апрель куни Тошкент шаҳри Учтепа туманида 2 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, соат 16:40 да туманнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида Cobalt ва Captiva машиналари тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар жароҳат билан шифохонага олиб кетилган. Cobalt йўловчиси олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

йтҳ, тошкент, cobalt, captiva

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлишига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.