Уч нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди
5 октябр 2023, 18:50

Уч нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди

Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бокс бўйича терма жамоа аъзолари Хасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалолов олтин медалга сазовор бўлди.

1 ноябрдан 1000 кВтдан зиёд электр энергияси сарфлаган аҳоли 2−4 баравар кўпроқ пул тўлайди
5 октябр 2023, 18:17 2

1 ноябрдан 1000 кВтдан зиёд электр энергияси сарфлаган аҳоли 2−4 баравар кўпроқ пул тўлайди

1 ноябрдан ўзбекистонликлар ойига 1000 кВтдан кўп электр энергияси сарфлагани учун тарифдан 2−4 бараваргача қимматроқ тўлов қилади. Бу тартиб ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан тасдиқланди. Энергетика вазирлиги эса ўсувчан коэффициент «аҳолининг 98 фоизига умуман таъсир қилмаслигини» айтмоқда.

Британияда 2008 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлаш таклиф қилинди
5 октябр 2023, 17:45

Британияда 2008 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлаш таклиф қилинди

Британия ҳукумати «чекмайдиган авлод»ни яратиш мақсадида Англияда 2008 йилдан кейин туғилганларга тамаки маҳсулотларини сотишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу 2040 йилга бориб ёшлар орасида чекишни деярли тамомила тўхтатиш имконини беради, — дейилади хабарда.

Суд Тошкентда ҳалокатли ЙТҲга сабабчи бўлган Captiva ҳайдовчисига ҳукм чиқарди
5 октябр 2023, 17:14

Суд Тошкентда ҳалокатли ЙТҲга сабабчи бўлган Captiva ҳайдовчисига ҳукм чиқарди

Апрелда Captiva қарама-қарши йўналишга чиқиб, Cobalt билан тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди. ЙТҲга айбдор шахс судда бошқарув вақтида ҳушини йўқотганини айтди. Унга 3 йил муддатга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ўзбекистонда охирги 10 йилда энг кўп сел тошқини 2022 йилда кузатилди
5 октябр 2023, 16:00

Ўзбекистонда охирги 10 йилда энг кўп сел тошқини 2022 йилда кузатилди

Ўзбекистонда охирги 10 йилда энг кўп сел-сув тошқин ҳодисалари 2022 йилда (171 та) кузатилди. «Энг ачинарли ҳолат — бундан инсонларнинг ҳалок бўлиши қайд этилмоқда», — деди Ўзгидромет агентлиги бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Заҳидов.

Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштиради
5 октябр 2023, 15:11

Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштиради

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштиради, дея таъкидланди президентга қилинган тақдимотда. Келгуси ўқув йилидан бошлаб айрим техникумларда халқаро дастур асосида ўқитишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 3 та минтақалараро ва 7 та тижорий шартномалар имзоланди
5 октябр 2023, 14:47

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 3 та минтақалараро ва 7 та тижорий шартномалар имзоланди

Қозон шаҳрида бўлиб ўтган форумда Ўзбекистон ва Россия ўртасида Тошкент вилоятида Wildberries логистика хабини қуриш, Россиядан метро вагонларини етказиб бериш, сув таъминоти бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, Ozon маркетплейси билан электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон президенти Татаристонга борди
5 октябр 2023, 14:42

Ўзбекистон президенти Татаристонга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифининг биринчи манзили — Қозон шаҳрига келди. Бу унинг Татаристонга илк ташрифи ҳисобланади.

Журналист Сурия Магдеева вафот этди
5 октябр 2023, 14:38

Журналист Сурия Магдеева вафот этди

«Даракчи плюс» газетаси журналисти Сурия Магдеева касалликдан сўнг 43 ёшида вафот этди.

Бу йилги қишда январдагидек аномал совуқ кутилмаяпти — Ўзгидромет
5 октябр 2023, 14:16

Бу йилги қишда январдагидек аномал совуқ кутилмаяпти — Ўзгидромет

Келаётган қиш мавсумида январь ойида кузатилганидек аномал ҳодисалар бўлиши кутилгани йўқ, дея маълум қилди Гидрометеорологик таъминот бошқармаси бошлиғи Азимжон Нарзуллаев. — Бироқ ҳарорат −7…−12 даражагача, шимолда −17…−22 даражагача тушиши мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда
5 октябр 2023, 14:05

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 13 октябрь куни МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади. Унда ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Татаристоннинг Atom электромобили Ўзбекистонда йиғилиши мумкин
5 октябр 2023, 11:55

Татаристоннинг Atom электромобили Ўзбекистонда йиғилиши мумкин

Kama компаниясининг Atom электромобилини Ўзбекистонда йиғиш, кейинчалик ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач маълум қилди.

Вазир ўринбосари Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
5 октябр 2023, 10:42

Вазир ўринбосари Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Олимхон Рустамов Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди.

2023 йилнинг 9 ойида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2500 га яқин ҳолат қайд этилди
5 октябр 2023, 10:40

2023 йилнинг 9 ойида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2500 га яқин ҳолат қайд этилди

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик аниқланди. Шунингдек, Қизил китобга киритилган ўсимликлар йиғиб олиниши ва ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериб юбориш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Талабанинг онасини ҳақорат қилган ЎзМУ проректори ишдан вақтинча четлатилди
5 октябр 2023, 10:20

Талабанинг онасини ҳақорат қилган ЎзМУ проректори ишдан вақтинча четлатилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий университети проректори талабанинг онасини ҳақорат қилаётгани акс этган видео пайдо бўлди. Университет хабар қилишича, суриштирув ишлари бошланган ва у лавозимидан вақтинча четлаштирилган.

Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди
5 октябр 2023, 10:17

Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди

Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди. У бу лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келган Феруза Маҳмудованинг ўрнини эгаллади.

Одам савдосида гумонланган аёл Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
5 октябр 2023, 09:45

Одам савдосида гумонланган аёл Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Қизларни БАА ва Уммонда фоҳишалик қилишга мажбурлашда гумонланган аёл Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш Тошкент ва Маскат Интерпол Миллий маркази бюролари ҳамкорлигида амалга оширилди.

Устюртда янги қудуқдан кунига 1 млн кубометр миқдорида газ олиш бошланди
4 октябр 2023, 22:13

Устюртда янги қудуқдан кунига 1 млн кубометр миқдорида газ олиш бошланди

Устюртда «Қуйи Шарқий Бердақ» конидаги янги 5-излов-қидирув қудуғидан кунига 1 млн куб метр газ олинмоқда. «Ўзбекнефтгаз» компанияси мазкур ҳудудда йил охирига қадар яна 36 та янги газ қудуғини ишга туширишни режалаштирмоқда.

4 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
4 октябр 2023, 22:00

4 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг кутилаётган Россияга расмий ташрифи, Самарқандда тўрт киши бир қизни зўрлагани воқеаси, электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими, поезд чипталари нархи ошишига фаолларнинг муносабати, 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қирғизистонда таниқли «қонундаги ўғри» Камчи Колбаев махсус операция вақтида ўлдирилди
4 октябр 2023, 21:48

Қирғизистонда таниқли «қонундаги ўғри» Камчи Колбаев махсус операция вақтида ўлдирилди

Қирғизистонлик машҳур «қонундаги ўғри» Камчи Колбаев Бишкек марказида ўтказилган махсус операция чоғида ўлдирилди. АҚШ Колбаевни «Қирғизистондаги энг нуфузли жиноий гуруҳ раҳбари» деб атаган ва уни дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар рўйхатига киритган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг