«Даракчи плюс» газетаси («Даракчи» нашрининг рус таҳририяти) журналисти Сурия Магдеева касалликдан сўнг 43 ёшида вафот этди. Бу ҳақда нашрнинг ўзи маълум қилди.

«Марҳумани бутун республика, айниқса, Наманган вилояти истеъдодли журналист сифатида яхши биларди. У ҳеч ҳам чарчамайдиган, серҳаракат, республикадаги барча тадбирларда фаол, жамоада барчага меҳрибон ва ақлли инсон эди», — деб ёзади унинг жамоаси.

Сурия Магдеева Тошкентга келишидан олдин Наманган вилоятида яшаган «Наманган ҳақиқати» газетасида ишлаган.

У «Даракчи плюс» газетасининг ривожланишида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшди. У ижтимоий соҳа, коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш, инклюзив таълим ҳақида кўп ёзарди, мактаб муаммоларини ёритган, сон-саноқсиз интервьюлар олган, пресс-турларда ва матбуот анжуманларида эса фаол қатнашарди, дейилади хабарда.