Президент Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Россияга расмий ташрифининг биринчи манзили — Қозон шаҳрига келди, деб хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати. Бу Шавкат Мирзиёевнинг Татаристонга илк ташрифидир.

Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон президентини Россия ҳукумати раисининг ўринбосари — саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон раиси Рустам Минниханов кутиб олди.

6 октябрь куни Москвада бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувда икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.