Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган майнинг фаолиятига рухсат берилади
4 октябр 2023, 09:54

Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган майнинг фаолиятига рухсат берилади

Янги тартибга кўра, майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга рухсат берилади.

Физикавий электроника соҳасидаги йирик олим Назар Тўраев вафот этди
4 октябр 2023, 09:31

Физикавий электроника соҳасидаги йирик олим Назар Тўраев вафот этди

Физикавий электроника соҳасидаги таниқли олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик Назар Тўраев 85 ёшида вафот этди. Унинг яқинларига Ўзбекистон президенти ва бошқа расмий шахслар ҳамдардлик билдирди.

Қирғизистон ва Тожикистон чегара бўйича баённома имзолади
3 октябр 2023, 23:37

Қирғизистон ва Тожикистон чегара бўйича баённома имзолади

Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари учрашувида қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича баённома имзоланди. Унинг мазмуни ошкор қилингани йўқ, бироқ икки давлат махсус хизматлари раҳбарлари ушбу ҳужжат чегарадаги барча келишмовчиликларни ҳал этишини маълум қилди.

Ўзбекистонда энергия бозори регулятори ташкил этилмоқда
3 октябр 2023, 22:42

Ўзбекистонда энергия бозори регулятори ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда. Электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорларини яратиш, электр энергиясини етказиб бериш ва тақсимлаш тарифлари ва тўлов ҳажмларини тасдиқлаш кабилар регуляторнинг вазифалари ҳисобланади.

3 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
3 октябр 2023, 22:00

3 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Нархи ошган поезд чипталари, болаларда ичак гельминтиозидан оммавий даволаш ўтказилиши, коллеж ва техникумдаги хотин-қизларга давлат гранти ажратилиши, Тошкент вилоятида ҳожатхонадан топилган ёш бола жасади, «электр заправкалар»да нархлар кўтарилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Электр энергиясини харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи «Ўзэнергосотиш» компанияси ташкил этилади
3 октябр 2023, 22:00

Электр энергиясини харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи «Ўзэнергосотиш» компанияси ташкил этилади

Ўзбекистонда электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи «Ўзэнергосотиш» компанияси ташкил этилади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» электр энергиясини етказиб бериш ва транзит қилишга жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришни таклиф қилмоқда
3 октябр 2023, 21:15

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришни таклиф қилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш бўйича қарор лойиҳасини ҳукуматга киритди. Хусусан, хориждан келаётганлар учун IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш режалаштирилмоқда.

Тошкент вилоятида ҳожатхонадан тўрт ёшли боланинг жасади топилди
3 октябр 2023, 20:26

Тошкент вилоятида ҳожатхонадан тўрт ёшли боланинг жасади топилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳожатхонасидан тўрт ёшли боланинг жасади топилди. Қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши очилди.

«Мобил қуллик» бекор қилиниши октябрь охирида АКТ ҳафталигида эълон қилинади — Рақамли технологиялар вазирлиги
3 октябр 2023, 20:09

«Мобил қуллик» бекор қилиниши октябрь охирида АКТ ҳафталигида эълон қилинади — Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбарияти октябрь охирида бўлиб ўтадиган ICTWeek Uzbekistan 2023 ҳафталигида «мобил қуллик»ка барҳам берилишини эълон қилади ва рақамни сақлаган ҳолда уяли алоқа операторини ўзгартириш тартибини намойиш этади, дея хабар қилди вазирлик «Газета.uz»га .

Ўзбекистонга 15 млрд сўмлик қарийб бир миллион қути сигаретлар ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
3 октябр 2023, 19:23

Ўзбекистонга 15 млрд сўмлик қарийб бир миллион қути сигаретлар ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Туркманистондан Ўзбекистонга поезд вагонида умумий қиймати 15 млрд сўмлик қарийб бир миллион қути сигаретларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу бутун сентябрь ой давомида божхонада аниқланган ва олиб қўйилган ҳажмдан ҳам кўпроқ.

Ҳар йили аҳоли зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади
3 октябр 2023, 17:31

Ҳар йили аҳоли зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади

Ҳукумат қарори билан ҳар йили аҳоли зилзила вақтида ҳаракатланиш бўйича машғулотларда ўқитилади. Қолаверса, боғча болалари, мактаб, техникум ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, шунингдек, ишчи-ходимлар ҳам махсус тайёргарликдан ўтказилади. Туристларга эса қўлланмалар тарқатилади.

Бухорода 1500 бош ноёб тувалоқ қуши очиқ табиатга қўйиб юборилди
3 октябр 2023, 16:56

Бухорода 1500 бош ноёб тувалоқ қуши очиқ табиатга қўйиб юборилди

Бухоронинг чўл ҳудудларига ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган 1500 бош йўрға тувалоғи қўйиб юборилди. Қушлар БАА молиялаштирувчи «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» томонидан етиштирилган.

«Герофарм»: Zuma Pharma билан Ўзбекистонда инсулин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорлик июль ойида тўхтатилган
3 октябр 2023, 16:30 1

«Герофарм»: Zuma Pharma билан Ўзбекистонда инсулин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорлик июль ойида тўхтатилган

Россиянинг «Герофарм» компанияси ва маҳаллий Zuma Pharma корхонаси инсулин препаратларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. «Герофарм»нинг қайд этишича, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича режалар сақланиб турибди.

Физика бўйича Нобель мукофоти электронларни ўрганган олимларга берилди
3 октябр 2023, 16:13

Физика бўйича Нобель мукофоти электронларни ўрганган олимларга берилди

Физика бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти электронлар бўйича экспериментал тажрибалар ўтказган олимлар Пьер Агостини, Ференц Крауз ва Анн Ле-Ҳуиллерга берилди.

Коллеж ва техникумларда таълим олаётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади
3 октябр 2023, 16:07

Коллеж ва техникумларда таълим олаётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади

Ўзбекистонда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб бўйича таълим олаётган хотин-қизлар учун давлат гранти ажратилади.

Арманистон парламенти Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилди
3 октябр 2023, 15:41

Арманистон парламенти Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилди

Арманистон депутатлари Гаагадаги Халқаро жиноят судининг Рим статутини ратификация қилишни маъқуллаб овоз берди. Бир ҳафта олдин Россия ТИВ Арманистонни бунинг оқибатлари ҳақида «огоҳлантирганди». Мазкур суд Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган.

Ўзбекистонда «Яшил энергия» сертификатини бериш тартиби белгиланди
3 октябр 2023, 15:12

Ўзбекистонда «Яшил энергия» сертификатини бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, «Яшил энергия» сертификати биржа савдоларига регистрант томонидан стандарт лотлар асосида сотувга қўйилади.

Ўзбекистонда 20 октябрдан поезд чипта нархлари оширилади
3 октябр 2023, 14:35

Ўзбекистонда 20 октябрдан поезд чипта нархлари оширилади

Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поездлар чипта нархлари кўтарилади. Хусусан, йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» электропоездлари чипталари эса 100 фоизга оширилади.

Электр энергиясига янги тарифлар жорий этилиши ортидан «электр заправкалар»да нархлар кўтарилди
3 октябр 2023, 14:25

Электр энергиясига янги тарифлар жорий этилиши ортидан «электр заправкалар»да нархлар кўтарилди

Ўзбекистонда электр ёқилғи қуйиш шохобчаларида электр энергиясига янги тарифлар жорий қилинганидан кейин нархлар кўтарилди ёки ошириш режалаштирилмоқда. Хусусан, TokBor компанияси нархларни бир кВт/соат учун 700 сўмга оширди.

Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди
3 октябр 2023, 14:11

Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди

Ўзбекистонда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларга ипотека кредитлари учун давлат субсидиялари бериш яна бошланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг