Уммон султонлиги томонидан одам савдоси жиноятини содир этишда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларига топширилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Қидирилаётган шахс 2022 йилда бир гуруҳ шахслар билан Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммонда «яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни» ваъда қилиб, қизларни чет элга олиб келган. У ерда шериклари билан жабрланувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган.

Жиноятчини қўлга олиш ва Ўзбекистонга экстрадициясини таъминлаш Тошкент ва Маскат Интерпол Миллий маркази бюролари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик ва тезкор-ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилди.