2024 йилда хусусий секторда «декрет пули» ҳажми қисқараётганига изоҳ берилди
14 ноябр 2023, 11:43

2024 йилда хусусий секторда «декрет пули» ҳажми қисқараётганига изоҳ берилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йилги давлат бюджети лойиҳасида «декрет пули» прогнози қисқарганини изоҳларкан, 2023 йилда хусусий секторда ишлаётган 130 минг аёлга 300 млрд сўм ажратиш режалаштирилгани, бироқ 9 ойда атиги 12 минг аёлга 24,6 млрд сўм нафақа берилганини қайд этди.

Тошкент вилоятида қалбаки 250 млн сўм мусодара қилинди
14 ноябр 2023, 11:30

Тошкент вилоятида қалбаки 250 млн сўм мусодара қилинди

ДХХ Бекобод туманида 250 млн 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюралар сотилишининг олдини олди.

Марказий банк Oson`нинг лицензиясини тиклади
14 ноябр 2023, 10:57

Марказий банк Oson`нинг лицензиясини тиклади

Марказий банк Brio Group МЧЖнинг (Oson бренди) тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензиясини тиклади. Компания лицензиясининг амал қилиш муддати 17 октябрда тўхтатиб қўйилганди. Ундан аввал эса Oson`га қонун талабларини бузгани учун жарима санкцияси қўлланган.

Хитойдаги Осиё либослари кўргазмасига 86 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди
14 ноябр 2023, 10:36

Хитойдаги Осиё либослари кўргазмасига 86 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХIХ Осиё ўйинларига бағишлаб ўтказилган «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»ни 86 мингдан ортиқ киши томоша қилди. Унда Ўзбекистоннинг 20 та музей экспонати, жумладан, анъанавий ўзбек сўзанаси, чопон ва заргарлик буюмлари намойиш этилди.

Вазирлик, идора ва ҳокимликлар эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг фақат ярмини очиқлаяпти
14 ноябр 2023, 10:32

Вазирлик, идора ва ҳокимликлар эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг фақат ярмини очиқлаяпти

Антикоррупция агентлиги 93 та вазирлик, идора ва ҳокимликда эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг фақат 52 фоизи очиқланаётганини аниқлади. Аксарият ҳолларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатларига оид маълумотлар бўйича жиддий камчиликларга йўл қўйилган.

Россия билан урушда 70 минг Украина аскари ҳалок бўлди — The Economist
14 ноябр 2023, 10:14

Россия билан урушда 70 минг Украина аскари ҳалок бўлди — The Economist

АҚШ ҳисоб-китобларига кўра, Россия билан урушда 70 минг Украина аскари ҳалок бўлган, яна 120 минг нафари яраланган. The Economist мақоласида Украинада ишсизлик урушдан олдинги даражадан юқорилигича қолаётгани, қурилиш, тоғ-кон саноатида кўпроқ хотин-қизларнинг меҳнатга кириб келаётгани қайд этилган.

Хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга давлат гранти ажратилади
14 ноябр 2023, 09:56

Хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга давлат гранти ажратилади

Маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини очган тадбиркорларга давлат гранти ажратилиб, 1 нафар аёл учун 3 млн сўмдан ошмаган миқдорда пул тўланади. Маблағлар Оила ва хотин-қизлар жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Бутунжаҳон шопинг кунида ўзбекистонликлар Uzum Market`да 130 мингдан ортиқ онлайн буюртма беришди
14 ноябр 2023, 09:00

Бутунжаҳон шопинг кунида ўзбекистонликлар Uzum Market`да 130 мингдан ортиқ онлайн буюртма беришди

Uzum Market`да 11.11 акциясининг биринчи кунлари натижаларига кўра, фойдаланувчилар 130 мингдан ортиқ буюртма расмийлаштиришган. Буюртмалар кўпроқ Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Бухоро аҳолиси томонидан берилган.

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Қироллик ташқи ишлар вазири бўлди
13 ноябр 2023, 20:08

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Қироллик ташқи ишлар вазири бўлди

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Бирлашган Қиролликнинг янги ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. У 2010−2016 йилларда Британия ҳукуматини бошқарган ва Brexit тўғрисидаги референдумдан сўнг истеъфога чиққан эди.

Марказий банк Ўзбекистон аҳолисининг таълим харажатлари ошганини қайд этди
13 ноябр 2023, 19:59

Марказий банк Ўзбекистон аҳолисининг таълим харажатлари ошганини қайд этди

Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўтказилган сўров натижалари аҳоли билим олиш ва саёҳатга кўпроқ маблағ сарфлай бошлаганини кўрсатди. Респондентларнинг келажакдаги харажатлари таркибида таълим биринчи ўринни эгаллади.

Олий Мажлис депутатлари Тошкентда катталар учун мўлжалланган хоспис қурилишини назоратга олди
13 ноябр 2023, 19:43

Олий Мажлис депутатлари Тошкентда катталар учун мўлжалланган хоспис қурилишини назоратга олди

«Газета.uz»нинг Ўзбекистонда саратон билан оғриганлар қандай вафот этаётгани ҳақидаги мақоласидан сўнг Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкентдаги катталар хосписи қурилишига ҳамда Taskin болалар хосписига ташриф буюрди. Улар хоспис ва паллиатив ёрдам парламент назоратига олинишига ишонтиришди.

Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш компанияси ташкил этилмоқда
13 ноябр 2023, 18:34

Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш компанияси ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун янги воситаларни жорий этиш мақсадида бизнесни ривожлантириш компанияси ташкил этилмоқда. У капитални молиялаштириш, хизмат ипотекаси ва бошқа ёрдамларни кўрсатади. Компания бюджетдан 1,2 трлн сўм ва 100 млн долларлик кредитлар олади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди
13 ноябр 2023, 17:34

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 19 та тур қўшилди. Миллий тақинчоқлар, атлас ва адрас ишлаб чиқариш, қўзиқоринларни йиғиш, уйда етиштириш ва сотиш ва бошқалар шулар жумласидан.

Тошкентда автобус ёниб кетди
13 ноябр 2023, 17:20

Тошкентда автобус ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида «12-Автобус саройи»га тегишли MAN автобуси ёниб кетди. Ҳодисага электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Чехия ва Ўмоннинг янги тайинланган элчилари Ўзбекистонда иш бошлади
13 ноябр 2023, 16:26

Чехия ва Ўмоннинг янги тайинланган элчилари Ўзбекистонда иш бошлади

Чехия ва Ўмоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Asakabank миллий валютадаги омонат фоиз ставкалари кўтарилди
13 ноябр 2023, 15:00

Asakabank миллий валютадаги омонат фоиз ставкалари кўтарилди

8 декабргача Asakabank`да миллий валютадаги депозитларга оширилган фоиз ставкалари амал қилади.

Қашқадарёда фуқаро 21 туп қайрағочни кесиб ташлади
13 ноябр 2023, 14:45

Қашқадарёда фуқаро 21 туп қайрағочни кесиб ташлади

Китоб туманида фуқаро 21 туп қайрағоч дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлагани аниқланди. Ҳолат бўйича 180 млн 840 минг сўм зарар белгиланди.

«Бу инқирознинг охири кўринмаяпти». Абдулла Арипов Араб-ислом саммитида Ғазодаги можарога тўхталди
13 ноябр 2023, 14:35

«Бу инқирознинг охири кўринмаяпти». Абдулла Арипов Араб-ислом саммитида Ғазодаги можарога тўхталди

Саудия Арабистонида ўтган Араб-ислом саммитида Ғазодаги ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатиш муҳокама қилинди. Унда қатнашган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов аъзо давлатларни Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа масканлар дахлсизлигини таъминлашда имкониятларини сафарбар этишга чақирди.

Қозоғистон ўзининг ғарбий ҳудудларини Ўзбекистон билан боғлаш учун Бейнеу-Шалкар автомобиль йўлини қуради
13 ноябр 2023, 14:29

Қозоғистон ўзининг ғарбий ҳудудларини Ўзбекистон билан боғлаш учун Бейнеу-Шалкар автомобиль йўлини қуради

Қозоғистон бош вазири Алихон Смаилов мамлакатнинг ғарбий вилоятларини Ўзбекистон билан боғлаш учун Бейнеу-Шалкар автомобиль йўли қурилишини маълум қилди. Бу йўл Европа-Кавказ-Осиё транспорт йўлаги шакллантиришни якунлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон делегацияси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида қатнашади
13 ноябр 2023, 14:15

Ўзбекистон делегацияси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида қатнашади

Ўзбекистон делегацияси 1−2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида ўтказиладиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Унда Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг