2 сентябрдан 12 ноябрга қадар Ханчжоу шаҳридаги Хитой миллий ипак музейида ўтказилган «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»га 86 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.

Лойиҳа ХIХ Осиё ўйинларига бағишлаб ўтказилди.

Кўргазмада Осиёнинг турли минтақаларидан жами 150 га яқин либос намойиш этилди. Ўзбекистон Давлат санъат музейи ва Самарқанд музей-қўриқхонаси коллекциясидан 20 та музей экспонатини тақдим этди. Улар орасида ўзбек анъанавий сўзаналари, чопонлар ва заргарлик буюмлари бор.

Музейлар буюмлари жамғарма қўллаб-қувватлови билан тақдим этилди.