Урганч шаҳрига ҳоким тасдиқланди
11 ноябр 2023, 10:45

Урганч шаҳрига ҳоким тасдиқланди

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бунёд Ражабов Хоразмнинг Урганч шаҳрига ҳоким этиб тасдиқланди. Собиқ ҳоким бир неча кун олдин Шовот тумани ҳокими бўлганди.

Тошкент шаҳрида 13-туманни ташкил этиш режалаштирилмоқда
11 ноябр 2023, 10:28

Тошкент шаҳрида 13-туманни ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида «Янги Тошкент» деб номланадиган 13-туманни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ошқовоқдан таом ва пишириқлар
11 ноябр 2023, 10:00

Ошқовоқдан таом ва пишириқлар

Ошқовоқли шўрва, татарча бурма, латте, американча пирог, гулсимон сомсалар ёки шоколадли печенье — қовоқдан мазали таомлардан ташқари ширин егуликлар ҳам тайёрласа бўлади. Zira.uz ноодатий рецептлар билан бўлишади.

Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси ЙТҲга учради, жабрланганлар бор
10 ноябр 2023, 22:13

Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси ЙТҲга учради, жабрланганлар бор

Тошкентда бир кунда йўловчи автобуслари иштирокида иккита ЙТҲ содир бўлди. Аввалроқ Яшнобод туманида 21-сонли автобус йўл ўртасида турган енгил автомобиль билан тўқнашган эди, Мирзо Улуғбек туманида эса қайрилиб олмоқчи бўлган 151-сонли автобуснинг олд қисмига автомобиль урилган.

Қирғизистон Конституциявий суди фуқароларнинг ота исми ўрнига онасининг исмини танлаш ҳуқуқини бекор қилди
10 ноябр 2023, 21:37

Қирғизистон Конституциявий суди фуқароларнинг ота исми ўрнига онасининг исмини танлаш ҳуқуқини бекор қилди

Қирғизистон Конституциявий суди вояга етган фуқароларнинг ота исми ўрнига онасининг исмини танлаш ҳуқуқини берувчи қарорини бекор қилди. Аҳолининг катта қисми она исмини олиш институтини қирғиз халқининг ахлоқий асослари ва анъаналарига таҳдид солувчи салбий ҳодиса сифатида қабул қилган.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
10 ноябр 2023, 21:27

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

«Капитан Марвел 2» ва яна 7 та премьера, дўконлардаги чегирмалар ва акциялар, «NeUyat» ва «Аёл йўли» фестиваллари, Таркан концерти, спектакллар, кўргазмалар, ижодий маҳорат дарслари ва квизлар, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Омбудсман БМТ экспертларининг Даулетмурат Тажимуратов ҳақидаги баёнотига жавоб берди
10 ноябр 2023, 20:42

Омбудсман БМТ экспертларининг Даулетмурат Тажимуратов ҳақидаги баёнотига жавоб берди

БМТ мустақил экспертлари ҳуқуқ ҳимоячиси Даулетмурат Тажимуратов 2022 йил июлида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан Урганчдаги 11-тергов изоляторида жисмоний ва руҳий босимга учраганини маълум қилди. Ўзбекистон Омбудсман идораси Тажимуратов қийноқлар ҳақида хабар бермаганини билдирди.

Тошкентда маст ҳолда пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган амалдор 4,5 йилга қамалди
10 ноябр 2023, 20:16

Тошкентда маст ҳолда пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган амалдор 4,5 йилга қамалди

Июнда Тошкентда Мактабгача таълим агентлигининг собиқ ходими маст ҳолда Nexia автомобилида бир аёлни уриб юборган эди. Пиёда кўплаб жароҳатлар туфайли касалхонада вафот этди. Унинг қизи 100 млн сўм товон пулидан бош тортди ва суддан айбдорни жазолашни сўради. Ҳайдовчи 4,5 йилга қамалди.

Туғилган кун шарафига чегирма: Click-Premium`ни 12 минг сўмга харид қилиш мумкин
10 ноябр 2023, 17:00

Туғилган кун шарафига чегирма: Click-Premium`ни 12 минг сўмга харид қилиш мумкин

10−12 ноябрь кунлари Click иловасида Premium-обунани атиги 12 минг сўмга харид қилиш мумкин. Обунанинг одатий нархи 50 минг сўмни ташкил қилади.

Тошкентда бир эркак жума намози вақтида оламдан ўтди
10 ноябр 2023, 16:47

Тошкентда бир эркак жума намози вақтида оламдан ўтди

Чилонзор туманидаги «Кўзи ожизлар» жомеъ масжидида бир эркак жума намозини адо этиш вақтида оламдан ўтди. Унинг юраги шифокорлар келгунига қадар тўхтаган, тез ёрдам машинаси эса автомобиллар йўлни тўсиб қўйгани туфайли мурданинг олдигача етиб боролмаган.

Саудия Арабистонининг Vision invest компанияси Тошкентда минтақавий ваколатхонасини очди
10 ноябр 2023, 16:36

Саудия Арабистонининг Vision invest компанияси Тошкентда минтақавий ваколатхонасини очди

ACWA Power компанияси акциядори бўлмиш Vision invest холдинги Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни бошқариш учун Тошкентда минтақавий ваколатхонасини очмоқда.

Aksa Enerji Ўзбекистонда 250 млн долларга газ поршенли электр станциясини қуради
10 ноябр 2023, 16:28

Aksa Enerji Ўзбекистонда 250 млн долларга газ поршенли электр станциясини қуради

Туркиянинг Aksa Enerji компанияси Қашқадарё вилоятида қуввати 400МВт бўлган газ поршенли электр станцияси қурилишига 250 млн доллар сармоя киритади. Компания аввал Бухоро ва Тошкент вилоятларида ҳам иккита ИЭС қурган.

«Маблағларимиз ўз натижасини кўрсатмаяпти». Алишер Қодиров — ўқитувчиларга ажратилаётган пуллар ҳақида
10 ноябр 2023, 16:21

«Маблағларимиз ўз натижасини кўрсатмаяпти». Алишер Қодиров — ўқитувчиларга ажратилаётган пуллар ҳақида

Ўқитувчиларга ажратилаётган бюджет маблағлари ўз самарасини кўрсатмаяпти, дея таъкидлади Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров. 2024 йилги давлат бюджетида ўқитувчиларнинг ойлик маоши учун 35 трлн сўмга яқин маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлиги бўйича бир нечта шартнома имзоланди
10 ноябр 2023, 16:10

Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлиги бўйича бир нечта шартнома имзоланди

Ўзбекистон билан Италия ўртасида Дипломатик паспорт эгаларини виза тартиб-таомилларидан озод этиш, шунингдек, таълим, фан, технология ва инновациялар, спорт соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Туркманистон Ироққа газ етказиб беради
10 ноябр 2023, 15:32

Туркманистон Ироққа газ етказиб беради

Туркманистон Ироқ билан газни Эрон орқали етказиб бериш борасида келишиб олди. Протокол йилига 9 миллиард куб метр газ етказиб бериш бўйича 5 йиллик шартномани назарда тутади.

Ўзбекистон ва Италия 2024 йилда Стратегик мулоқотнинг биринчи йиғилишини ўтказади
10 ноябр 2023, 15:18

Ўзбекистон ва Италия 2024 йилда Стратегик мулоқотнинг биринчи йиғилишини ўтказади

Тошкентда Ўзбекистон ва Италия президентлари музокаралари бўлиб ўтди. Томонлар савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, икки мамлакат ҳудудлари форумини ташкил этиш ва унинг илк йиғилишини келаси йили Самарқандда ўтказиш, шунингдек, қўшма таълим форумини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирди.

Тошкентда MAN автобуси Nexia билан тўқнашди
10 ноябр 2023, 14:41

Тошкентда MAN автобуси Nexia билан тўқнашди

Яшнобод туманида 21-сонли MAN автобуси йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб турган Nexia билан тўқнашди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси жароҳат олган, иккала транспорт воситаси ҳам техник шикастланган.

«Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топавермайди». Маданият вазирлиги — санъаткорларнинг уй-жой олишига субсидия ажратиш таклифи ҳақида
10 ноябр 2023, 13:07

«Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топавермайди». Маданият вазирлиги — санъаткорларнинг уй-жой олишига субсидия ажратиш таклифи ҳақида

Маданият вазирлиги соҳа вакилларининг уй олишида тўловнинг 50 фоизини қоплаб беришни таклиф қилди. Лойиҳа муҳокамаларга сабаб бўлгач, вазирлик бунга муносабат билдираркан, «соҳа вакилларининг ҳаммаси ҳам тўй-ҳашам ёки бошқа тадбирлардан қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас», дея таъкидлади.

«Ягона йўлимиз — ҳосилдорликни кескин ошириш орқали таннархни камайтириш». Президент қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳақида
10 ноябр 2023, 12:13

«Ягона йўлимиз — ҳосилдорликни кескин ошириш орқали таннархни камайтириш». Президент қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳақида

Президент боғ ва токзорларни йилига камида бир марта хатловдан ўтказиш, самарасиз деб топилса, ер солиғидан берилган имтиёзни бекор қилиш ҳақида кўрсатма берди. Шунингдек, гўшт, тухум ва сут ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, кредитлар муддатини ошириш ва бошқа вазифаларни белгилади.

Тез ёрдамни ёлғондан чақирганларни чақирув харажати миқдорида жаримага тортиш таклиф этилмоқда
10 ноябр 2023, 12:10

Тез ёрдамни ёлғондан чақирганларни чақирув харажати миқдорида жаримага тортиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматини ёлғондан чақирганлик ҳолатлари юзасидан низом ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Унга кўра, ёлғон мурожаат қилганларни хизматнинг бир марталик чақирув харажати — бугунги кунда 178 минг сўм миқдорида жаримага тортиш таклиф этилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг