Янги-Ангрен ИЭС қурбонлари оилаларига 105 млн сўмдан компенсация тўланди
22 январ 2021, 22:32

Янги-Ангрен ИЭС қурбонлари оилаларига 105 млн сўмдан компенсация тўланди

Янги-Ангрен ИЭС портлаш оқибатида вафот этган уч ишчининг оила аъзоларига 105 млн сўмдан компенсация ҳамда дафн маросими учун 4,8 млн сўмдан моддий ёрдам кўрсатди. Қурбонлар икки нафар аёл ҳамда бир нафар эркакдан иборат.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 январ 2021, 21:00

Жаҳон янгиликлари дайжести

Нидерландларга Иккинчи Жаҳон Урушидан бери биринчи марта комендантлик соатининг жорий этилгани, Японияда ўз жонига қасд қилиш сонининг пандемия пайтида ошгани, Буюк Британияда ўзини яккалаганларга пул тўланиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси иккита қарор лойиҳасида қонунбузарликларни аниқлади
22 январ 2021, 19:06 1

Монополияга қарши курашиш қўмитаси иккита қарор лойиҳасида қонунбузарликларни аниқлади

Уй-жой коммунал хизмати мамлакат бўйлаб кўп қаватли уйларда лифтларни таъмирлаш ва янгилаш ишларини бош пудратчи сифатида «Технопарк» компаниясига топширишни таклиф қилди. Лекин ҳукумат қарорига кўра, ижрочилар тендер ва танловлар асосида танланиши лозим эканлиги таъкидланган. Шунингдек, ерлар электрон аукционлар асосида берилиши назарда тутилган бўлса-да, «Андижон вилояти саноат маркази» учун ерлар қарор асосида берилган.

Шавкат Мирзиёев бухоролик меҳнат фахрийси хонадонида меҳмон бўлди
22 январ 2021, 18:32

Шавкат Мирзиёев бухоролик меҳнат фахрийси хонадонида меҳмон бўлди

Президент бухоролик меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонида меҳмон бўлди. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилганди. Шу билан давлат раҳбарининг сафарига якунига етиб, Тошкентга қайтиб келди.

Тожикистонда Миллат етакчиси музейи очилди
22 январ 2021, 18:05

Тожикистонда Миллат етакчиси музейи очилди

Тожикистон миллий университетида Президент Эмомали Раҳмон шарафига «унинг халқ ва давлат олдидаги хизматларини абадийлаштириш учун» музей очилди.

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди
22 январ 2021, 17:28

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Ашхабод боғи яқинида тўртта машина тўқнашиб, беш киши, жумладан, бир бола жароҳатланди.

Ўзбекистон бўйлаб 550 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди
22 январ 2021, 17:18 1

Ўзбекистон бўйлаб 550 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 110 кВ кучланишли 7 дона ҳаво линияларида ва 6−10 кВ кучланишли 476 дона ҳаво линияларида узилишлар вужудга келган, трасформатор пунктларига шикаст етказилган. 550 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди. Ҳозирда уларнинг деярли 60% тармоққа қайта уланган.

Тошкентда автобус ва махсус транспорт учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади
22 январ 2021, 16:32

Тошкентда автобус ва махсус транспорт учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади

Пойтахтнинг бир нечта кўчаларида автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаш бўйича жиноят иши очилди
22 январ 2021, 16:28

Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаш бўйича жиноят иши очилди

Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясидаги портлаш натижасида уч киши вафот этган эди, яна уч нафари куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Канаданинг генерал-губернатори истеъфога чиқди
22 январ 2021, 16:26

Канаданинг генерал-губернатори истеъфога чиқди

Канада ижрочи ҳукумати бошқарувчиси Жули Пейетт иш жойида «заҳарли муҳит» яратганликда айбланганидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди. Унинг идорасидаги ходимлар жамоат олдида ҳақорат қилишлар ва камситилишлар бўлганидан шикоят қилишган.

170 дан ортиқ маданият объектлари хусусий бошқарувга ўтказилади
22 январ 2021, 15:46

170 дан ортиқ маданият объектлари хусусий бошқарувга ўтказилади

Маданият ва санъат соҳасидаги 170 дан ортиқ давлат объекти фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан хусусий бошқарувга ўтказилади.

Президент: Шуҳрат Ғаниев ва Жамшид Хўжаев тизимни тўғри йўлга қўймаса, ишдан кетади
22 январ 2021, 15:27

Президент: Шуҳрат Ғаниев ва Жамшид Хўжаев тизимни тўғри йўлга қўймаса, ишдан кетади

Президент Бухорода Халқ депутатлари вилоят кенгашининг йиғилишида қишлоқ хўжалиги жуда орқада қолаётганини таъкидлади. Тизимни тўғри йўлга қўймаса бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевни ишдан бўшатишини айтди.

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво сақланиб туради
22 январ 2021, 14:55

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво сақланиб туради

Дам олиш кунлари совуқ об-ҳаво давом этади. Кечаси ҳаво ҳарорати 10 даражагача совуқ бўлади, кундузи эса нолдан юқори бўлмайди, фақат якшанба куни ҳаво бироз исийди.

«Бухоро бошқа вилоятлардан 10 йил орқада қоляпти» — президент
22 январ 2021, 14:51

«Бухоро бошқа вилоятлардан 10 йил орқада қоляпти» — президент

Шавкат Мирзиёев Бухородаги ташрифи доирасида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди. «Бухоронинг бугунги ривожи маъқулми, деган саволга менинг жавобим: йўқ. Коррупция, порахўрлик барҳам топмаяпти», — деди давлат раҳбари. Президент муаммоларни бартараф этишда маҳалланинг роли оширилишига тўхталди.

Сирдарё, Андижон ва Бухорода ҳам электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда
22 январ 2021, 13:28

Сирдарё, Андижон ва Бухорода ҳам электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Сирдарё, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги бир қанча ҳудудлар ҳам электр таъминотидан узилди. Вилоятлардаги Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва Ҳудудий электр тармоқлари ходимлари томонидан тезкор ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
22 январ 2021, 12:55

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов, тендер комиссияси мансабдорлари ва қурилиш компаниялари раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлигида айбланмоқда.

Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади — Шавкат Мирзиёев
22 январ 2021, 12:40

Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади — Шавкат Мирзиёев

Ҳозирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида бўлган коллежлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилади. «Коллежларнинг жойи шу вазирликда, олий таълимда эмас», — деди президент.

Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
22 январ 2021, 11:50

Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Бухоро вилояти халқ депутатлари Кенгашининг йиғилишида Ботир Зарипов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди. «Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради», — деди Шавкат Мирзиёев вилоят Халқ депутатлари кенгашида.

Фуқародан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган ҳокимият ходимларига жиноят иши қўзғатилди
22 январ 2021, 11:16

Фуқародан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган ҳокимият ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳокимият ходимлари эркин иқтисодий зонадан 1 гектар ерни фуқарога бериш эвазига 30 минг АҚШ долларини талаб қилгани аниқланди. Ходимларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

«Таннархни яна пасайтирса бўлади» — президент тўқимачилик корхонасида бўлди
22 январ 2021, 10:56

«Таннархни яна пасайтирса бўлади» — президент тўқимачилик корхонасида бўлди

Президент Бухородаги 65 млнлик тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонанинг Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида савдо доконлари бор, мамлакатда яна 50 тасини очиш кўзланган. Хориждаги Ўзбекистон элчихоналари ёрдамида чет элда ҳам савдо нуқталарини очиш режа қилинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг