Давлат хавфсизлик хизмати 250 млн сўмдан ортиқ қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахсни ушлади, деб хабар бермоқда ЎзА.

Ҳолат Тошкент вилояти Бекобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи фуқаро ноқонуний тарзда қўлбола усулда тайёрланган 250 млн 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни 100 млн сўмга сотишга уринган, дейилади хабарда.