Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди
22 июл 2020, 11:51

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди

Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди
22 июл 2020, 11:37

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига аралашган фуқаролар ёки мансабдор шахслар БҲМнинг 10 бараваригача жаримага тортилади. Тегишли модда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» ги кодексига киритилди.

200 га яқин талабалар Россиядан олиб келинди
22 июл 2020, 11:32

200 га яқин талабалар Россиядан олиб келинди

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Россиянинг Новосибирск шаҳридан 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 4,8 млрд доллар хорижий инвестициялар киритилган
22 июл 2020, 10:53

Январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 4,8 млрд доллар хорижий инвестициялар киритилган

Январь-июнь ойларида Ўзбекистон умумий ҳажми 4,8 млрд доллар хорижий инвестициялар жалб қилди, бундан 3,2 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга тўғри келди. Инвестициялар киритиш бўйича Россия, Хитой, Германия ва Туркия етакчилик қилди. Иқтисодчи Беҳзод Хошимов тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ХВЖ прогнозидан 4,2 баробар юқори бўлганига эътибор қаратди.

Коронавирус ҳолатлари 18 мингдан ошди
22 июл 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 18 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 290 нафарга ортиб, жами 18171 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Андижон, Сурхондарё, Наманган, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

Пандемия даврида қайси турдаги жиноятлар сони ошгани маълум қилинди
21 июл 2020, 21:30

Пандемия даврида қайси турдаги жиноятлар сони ошгани маълум қилинди

Пандемия даврини ўз ичига олган ярим йил мобайнида Ўзбекистонда безорилик, фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳванд воситалариинг ноқонуний айланиши, қўшмачилик, фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятлар сони ошди.

Президент «талон-торожлик ва коррупция авж олган» кадастр соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди
21 июл 2020, 20:23

Президент «талон-торожлик ва коррупция авж олган» кадастр соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги ўн кунда 16 нафар раҳбар ишдан бўшатилган, «талон-торожлик ва коррупция авж олган» кадастр соҳасига бағишлаб йиғилиш ўтказди. Давлат раҳбари тизимга рақамли технологияларни жорий этиш бўйича топшириқлар берди.

Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 киши номига кредит олиб, ўзлаштириб юборди
21 июл 2020, 20:03

Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 киши номига кредит олиб, ўзлаштириб юборди

Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 кишини хабардор қилмасдан, улар номига 200 млн сўм кредит ажратиб, ўзлаштириб юборгани аниқланди.

Депутат UzAuto Motors га қарши: тез ёрдам учун Damas нархлари ва хайрия муаммоси билан боғлиқ айбловлар
21 июл 2020, 19:54

Депутат UzAuto Motors га қарши: тез ёрдам учун Damas нархлари ва хайрия муаммоси билан боғлиқ айбловлар

Депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors компаниясини Damas ларни «от нархларида» сотишда ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир аҳволга эътибор бермасликда айблади. «Ўзавтосаноат» нинг таъкидлашича, компания хайрия мақсадида 37 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратган. Лекин компания депутатлар томонидан ишлаб чиқилган «Хайрия тўғрисида» ги қонун сабабли хайрияга ундан кўпроқ сарфлай олмаслигини айтмоқда.

Берунийда экинлари сувсиз қолган аҳоли Нукус-Тошкент йўлини тўсиб қўйди
21 июл 2020, 18:26

Берунийда экинлари сувсиз қолган аҳоли Нукус-Тошкент йўлини тўсиб қўйди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида аҳоли экинларини суғориш учун сув келмагани сабабли Нукус-Тошкент магистрал йўлини ёпиб қўйди. Туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар воқеа жойига келиб, масала қисқа вақтда ижобий ҳал этилди.

Фанлар академиясининг икки нафар олими ҳаётдан кўз юмди
21 июл 2020, 17:48

Фанлар академиясининг икки нафар олими ҳаётдан кўз юмди

Марказий банк раисининг собиқ ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори Ашур Қодиров ва таниқли олим, академик Саттор Турсунмуҳаммедов олам ўтди.

Расман тасдиғини топган коронавирус ҳолатлари 17 755 тага етди (+165)
21 июл 2020, 17:04 1

Расман тасдиғини топган коронавирус ҳолатлари 17 755 тага етди (+165)

Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тасдиқланган беморлар сони 165 нафарга ошиб, умумий кўрсаткич 17 755 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг асосий қисми — 104 таси Тошкентда, 54 таси эса Андижонда аниқланди.

Паркентда карантин қоидаларини бузганларга 397,6 млн сўмлик жарималар ёзилмагани аниқланди
21 июл 2020, 16:50

Паркентда карантин қоидаларини бузганларга 397,6 млн сўмлик жарималар ёзилмагани аниқланди

Паркент туманида карантин қоидаларини бузган 86 кишига истисно тариқасида 397,6 млн сўмлик жарималар тайинланмагани аниқланди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 18,2 фоизга камайди
21 июл 2020, 16:44

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 18,2 фоизга камайди

2020 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,2 фоизга пасайди. Жумладан, экспорт — 22,6 фоизга, импорт — 15 фоизга камайди.

Ўзбекистон ва Хитой COVID-19 вакцинасини биргаликда синовдан ўтказиши мумкин
21 июл 2020, 16:25

Ўзбекистон ва Хитой COVID-19 вакцинасини биргаликда синовдан ўтказиши мумкин

Хитойнинг Sinopharm Group компанияси коронавирус вакцинаси синовларининг якуний босқичини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини билдирди. Янги вакцина БААда ҳам синовдан ўтказилади.

Қувайт Ўзбекистонга тиббиёт муассасаларини жиҳозлашга 5,6 млн доллар ажратади
21 июл 2020, 16:15

Қувайт Ўзбекистонга тиббиёт муассасаларини жиҳозлашга 5,6 млн доллар ажратади

Қувайт жамғармаси Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини коронавирусга қарши курашда зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 млн доллар ажратишни маъқуллади.

Алишер Қодиров хориждан ватандошларни олиб келишни тўхтатишни таклиф қилди
21 июл 2020, 15:27 1

Алишер Қодиров хориждан ватандошларни олиб келишни тўхтатишни таклиф қилди

«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Исроил тажрибасига суянган ҳолда хориждан Ўзбекистон фуқароларини олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштиришни таклиф қилди. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев хорижда қолган барчани қайтаришга ваъда берган эди.

Ўзбекистон муҳандис-маслаҳатчилар уюшмаси учта ОТМ билан меморандум имзолади
21 июл 2020, 15:00

Ўзбекистон муҳандис-маслаҳатчилар уюшмаси учта ОТМ билан меморандум имзолади

Тошкент Давлат техника университети (ТДТУ), Тошкент архитектура-қурилиш институти (ТАҚИ) ва Тошкент кимё технология институти (ТКТИ) талабаларда касбий маҳоратни ошириш ва амалий кўникмаларни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон муҳандис-маслаҳатчилар уюшмаси (ЎзММУ) билан ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон элчиси Португалия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
21 июл 2020, 14:21

Ўзбекистон элчиси Португалия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев бир вақтнинг ўзида Португалияда ҳам элчи этиб тайинланди. 20 июль куни у Португалия президентига ишонч ёрлиғини топширди.

А. Навоий номли ДАКТ бош рассоми ҳаётдан кўз юмди
21 июл 2020, 12:40

А. Навоий номли ДАКТ бош рассоми ҳаётдан кўз юмди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош рассоми, хизмат кўрсатган маданият ходими Зубайдулла Ботиров 57 ёшда ҳаётдан кўз юмди. У 10 йилдан ортиқ Мустақиллик кунига бағишланган байрам тантаналарида саҳналаштирувчи рассом сифатида ишлаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг